Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда айрим автобуслар ҳаракатига ўзгартириш киритилди
Тошкент метрополитенининг Қўйлиқ йўналишида қурилиш ишлари олиб борилаётганлигини туфайли ТҲАЙ, Бектемир йўли, Фарғона йўли кўчалари кесишмасида 16 декабрдан 20 декабрга қадар транспорт ҳаракати вақтинча чекланади.

Шу муносабат билан, 15, 81, 93-сонли автобус йўналишлари ҳаракати тўғри йўналишда “Қўйлиқ 1- мавзеси” АШБдан Қўйлиқ 1-мавзеси, ТҲАЙ кўчаларидан “Қўйлиқ буюм бозори”дан ўтиб, биринчи бурилишдан орқага бурилиб олиб, ТҲАЙ, Қўйлиқ 1-мавзеси, Мунис, Фарғона йўли кўчаларидан, қайтиш йўналишида Фарғона йўли, Мунис, Қўйлиқ 1-мавзеси кўчаларидан “Қўйлиқ 1-мавзеси” АШБгача ҳаракатини давом эттиради.
99, 110-сонли автобус йўналишлари ҳаракати тўғри йўналишда Х.Бойқаро кўчасидан, Х.Бойқаро, Бектемир йўли, Фарғона йўли, Мунис, Қўйлиқ 1-мавзеси, ТҲАЙ кўчаларидан “Қўйлиқ буюм бозоридан” ўтиб биринчи бурилишдан орқага бурилиб олиб, ТҲАЙ кўчаларидан ҳаракатини ўз йўналиши бўйича, қайтиш йўналишида ТҲАЙдаги “Қўйлиқ деҳқон бозори” бекатидан ҳаракатланиб “Қўйлиқ буюм бозори”дан ўтиб, биринчи бурилишдан орқага бурилиб олиб, ТҲАЙ, Қўйлиқ 1-мавзеси, Мунис, Фарғона йўли, Бектемир йўли кўчаларидан ҳаракатини ўз йўналиши бўйича давом эттиради.
45-сонли автобус йўналиши ҳаракатини тўғри йўналишида Фарғона йўли кўчасидан Фарғона йўли, Мунис, Қўйлиқ 1-мавзеси, ТҲАЙ кўчаларидан “Қўйлиқ деҳқон бозори” бекатигача, қайтиш йўналишида ТҲАЙдан “Қўйлиқ буюм бозори”дан ўтиб, биринчи бурилишдан орқага бурилиб олиб, ТҲАЙ, Қўйлиқ 1-мавзеси, Мунис, Фарғона йўли кўчаларидан ҳаракатини ўз йўналиши бўйича давом эттирган ҳолда ташкил этилади.
13Т-сонли автобус йўналиши ҳаракатини қайтиш йўналишида Фарғона йўли кўчасидан Фарғона йўли, Бектемир йўли, Х.Бойқаро кўчаларидан (ТҲАЙдаги “Қўйлиқ деҳқон бозори” бекатига кирмасдан) кейинги ҳаракатни ўз йўналиши бўйича давом эттиради.
Мавзуга оид
12:11 / 06.07.2026
Ўзбекистонда биринчи Халқаро ислом форуми бошланмоқда
18:20 / 04.07.2026
Тошкентнинг ҳар бир туманида 15-20 тадан жамоат ҳожатхоналари қурилади
17:57 / 04.07.2026
Тошкентда янги типдаги мактаблар қурилади: спортзал ва ошхона ертўлада бўлади
17:37 / 04.07.2026