ХДП вакили: «Бирламчи эҳтиёждаги товарлар нархининг эркин қўйиб юборилишига қаршимиз»
Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциациясининг «Зарафшон» зали Media hall’ида «Янги Ўзбекистон - янги сайловлар» мунозара клубининг навбатдаги тадбири бўлиб ўтмоқда.
Унда сиёсий партиялар дебати ўтказилмоқда. Тадбирда ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, инфратузилма, кичик бизнес ва оилавий тадбиркорликни рағбатлантириш, иқтисодиётда давлат улушини камайтириш, давлат корхоналари самарадорлигини ошириш, инвестицион муҳитни яхшилаш каби масалалар бўйича фикр алмашилмоқда.
ЎзЛиДеП вакилининг айтишича, ҳозиргача нафақат нон, балки бошқа маҳсулотлар бозори ҳам давлат томонидан назорат қилинган.
«Ҳозирга қадар нафақат нон бозори, балки бошқа маҳсулотлар бозори ҳам давлат томонидан назорат қилиб келинган. Айни пайтда давлат ижтимоий таъминотни ҳам унутгани йўқ. Кам таъминланган оилаларга ойлик пул компенсацияси берилмоқда», - дейди у.
Ўзбекистон Халқ демократик партияси вакили бу масалага ўз муносабатини билдириб, кам таъминланганлик даражасини аниқлашнинг қонуний меъёрлари йўқлигини айтди.
«Бирламчи эҳтиёждаги истеъмол товарлари нархларининг эркин қўйиб юборилишига қаршимиз. Берилаётган субсидия ўз манзилига аниқ етиб бормоқдами? Бизда кам таъминланганлик даражасини аниқлаш бўйича қонуний меъёрларнинг ўзи йўқ», - дейди Халқ демократик партияси вакили.
Мавзуга оид
16:13 / 18.04.2023
Давлат камбағалликни қисқартириш чораларини кўриши принципиал масала – Халқ демократик партияси
15:47 / 18.10.2021
МСК 3 кун давомида қанча сайловчи муддатдан аввал овоз берганини маълум қилди
12:39 / 18.10.2021
Ўзбекистон президентлигига номзодларнинг ишончли вакиллари ўртасида теледебат ўтказилади
11:31 / 18.10.2021