ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси тузилмасида Ситуацион-таҳлилий марказ ташкил этилди
Вазирлар Маҳкамасининг “Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси тузилмасида Ситуацион-таҳлилий марказ ташкил этилди.
Қуйидагилар Марказ фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгиланди:
транспорт ва туризм объектлари ҳамда уларга туташ ҳудудлардаги ҳолат ва вазиятни мониторинг қилиш, келиб тушган маълумотлар таҳлили асосида вазиятнинг келгуси ривожланишини прогноз қилиш;
транспорт ва туризм объектлари ҳамда уларга туташ ҳудудларда юзага келиши мумкин бўлган хавф-хатарлар тўғрисидаги маълумотларни йиғиш, тизимлаштириш, жамлаш ва таҳлил қилиш;
транспорт ва туризм объектлари ҳамда уларга туташ ҳудудларда ҳуқуқбузарлик ҳолатлари, табиий ва техноген тусдаги ҳодисаларнинг олдини олиш ва уларнинг оқибатларини бартараф этиш юзасидан тезкор ва самарали чоралар кўриш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш;
транспорт ва туризм объектлари ҳамда уларга туташ ҳудудларда юзага келиши мумкин бўлган хавфлар тўғрисида Бош бошқарма Навбатчилик қисмини тезкор маълумотлар билан таъминлаш.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Тошкент шаҳар Миробод тумани, Тарас Шевченко кўчаси, 62-уй манзилида жойлашган Бош бошқарма ҳудудида Марказ биносини қуриш ҳақидаги таклифи маъқулланди.
Мавзуга оид
09:55 / 15.10.2024
Автобус йўлакларида бошқа транспортларнинг ҳаракатланиши устидан назорат кучайтирилди
17:34 / 04.09.2024
Ўндан ортиқ давлатнинг полиция олий ўқув юртлари раҳбарлари Тошкентда йиғилди – фото
11:40 / 23.08.2024
Жиззахда соқол қўйган 22 ёшли фуқаро маъмурий жавобгарликка тортилди
13:30 / 20.08.2024