Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Йўлни кесиб ўтаётган велосипедчи ЙТҲга учраб, ҳодиса жойида вафот этди
Фото: Тергов департаменти
2019 йил 12 декабрь куни тахминан соат 19:45ларда 28 ёшли С.М. бошқарувидаги “Матиз” русумли автомашинасида “М-39” “Алмата-Тошкент-Термиз” автомобиль йўли бўйлаб “Тошкент-Самарқанд” йўналиши бўйича ҳаракатланиб кетаётганида, йўлнинг Жомбой туман “Қорамўйин” маҳалласи ҳудудидаги 1061-км.да пиёдалар ўтиш жойидан чапдан ўнг томонга кесиб ўтаётган велосипедчи 50 ёшли Ҳ.Б.ни уриб юбориб, йўл транспорт ҳодисаси содир қилган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, натижада велосипедчи Ҳ.Б. тан жароҳатлари олиб, ҳодиса жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти Жомбой туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан 2019 йил 12 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига олиб келган, транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда ушбу жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
11:08 / 04.03.2026
Йўл безорилигини тарғиб қилувчи аккаунтлар блокланади — Рустам Жўраев
09:20 / 04.03.2026
Қатарда 11 ёшли ўзбекистонлик бола ЙТҲда вафот этди
10:06 / 01.03.2026
Тошкент вилоятида сувга оқизиб юборилган жасад 80 кунда топилди
08:00 / 01.03.2026