22:38 / 19.12.2019
1
19800

ЮНИСЕФ йил фотосуратини эълон қилди 

БМТнинг Болалар жамғармаси – ЮНИСЕФ 2019 йил фотосурати танлови ғолибини эълон қилди. Танловда иштирок этган суратлар халқаро ташкилот сайтида жойлаштирилган. 

1-ўринни немис фотосуратчиси Хартмут Шварцбахнинг сурати эгаллаган. Унда Манила кўрфазида пластик чиқиндиларни йиғаётган 13 ёшли филиппинлик бола тасвирланган.

Таъкидланишича, ушбу сурат давримизнинг уч фожиасини ўзида акс эттирган: ночорлик, атроф-муҳитнинг ифлосланиши ва болалар меҳнати.

2-ўринни австралиялик Эндрю Куилти афғонистонлик болалар сурати билан эгаллаган. Сурат Афғонистондаги урушнинг аянчли оқибатларини кўрсатиб, унда бомба портлаши оқибатида яраланган 7 бола тасвирланган.  

3-ўринни испан фотосуратчиси Антонио Арагон Ренунционинг Буркина-Фасода олтин изловчи болаларнинг азоб-уқубатлари акс этган сурати эгаллаган.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top