Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Apple сунъий йўлдошлар билан боғлиқ махфий лойиҳа устида иш бошлади
Apple Inc маълумотлар узатишнинг янги усулларини топиш учун сунъий йўлдошлар ва улар билан боғлиқ симсиз технологиялар устида иш олиб борадиган махфий жамоасини тузди, деб хабар берди Bloomberg агентлиги ўз манбаларига таяниб.
Манбаларнинг сўзларига кўра, лойиҳага аэрокосмик, сунъий йўлдош ва антенна соҳаларига алоқадор ўнга яқин инженер жалб этилган.
Агентликнинг қайд этишича, Apple маълумотларни фойдаланувчиларнинг қурилмаларига тўғридан-тўғри узатишни таъминламоқчи, бу эса симсиз технологиялар етказиб берувчи компанияларга боғлиқликни камайтиради ҳамда қурилмаларни оддий алоқа каналларисиз бир-бирига боғлаш имконини беради. Apple шу билан бирга, ўз сунъий йўлдошларини ишлаб чиқариш билан ҳам шуғулланиши мумкин, деб ёзади Bloomberg.
Хабарда айтилишича, жамоага Ерни сунъий йўлдош орқали суратга олиш билан шуғулланган Skybox Imaging компаниясида ишлаган, компания 2014 йилда Google компаниясига сотилганидан сўнг у ерда сунъий йўлдош ва космик вазифаларга раҳбарлик қилган Майкл Трела ва Жон Фенвик бошчилик қилмоқда.
Мавзуга оид
08:55 / 06.07.2026
iPhone 18 Pro ҳақидаги махфий ҳужжатлар сиздирилди
20:00 / 03.07.2026
Гаджетлар қимматламоқда: чипларнинг глобал тақчиллиги смартфон ва ноутбуклар нархини оширяпти
20:25 / 29.06.2026
Apple MacBook ва iPad’дан кейин iPhone нархларини ҳам ошириши мумкин
18:16 / 29.06.2026