Сурхондарёда 6 нафар ички ишлар ходимига нисбатан турли интизомий таъсир чоралари кўрилди
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири ўринбосари, полковник Р.Ҳотамов томонидан Сурхондарё вилояти ИИБда тизим ходимлари билан кенгайтирилган видеоселектор тарзидаги тезкор йиғилиш ўтказилди.
Сурхондарё вилояти ИИБ ахборот хизматига кўра, тезкор йиғилишда ички ишлар органларида хизмат интизоми ва қонунчилик талабларига риоя этиш, ходимлар билан боғлиқ салбий ҳолатларнинг олдини олиш масаласи муҳокама қилинди.
Муҳокамалар жараёнида Сурхондарё вилояти ички ишлар органларида 2019 йилнинг 11 ойида 5 нафар ходим жиноий жавобгарликка тортилганлигини, хизмат фаолияти давомида қатор камчиликларга йўл қўйиб, ўз хатти-ҳаракатлари ва хизматга бўлган муносабати билан шахсий таркиб ўртасидаги муҳитга салбий таъсир кўрсатаётган 6 нафар ходимга нисбатан турли интизомий таъсир чоралари кўрилди.
Қайд этилишича, бу ходимларнинг 2 нафари ички ишлар органлари хизматидан бўшатилган бўлса, 2 нафар ходим эгаллаб турган лавозимидан озод этилди, 2 нафар ходимга нисбатан турли интизомий жазолар (танбеҳ, ҳайфсан, қаттиқ ҳайфсан) қўлланилди. 10 нафар хизмат интизоми ва қонунчиликни бузишга мойил ходимларни вилоят ИИБдаги “Интизомий кенгаш”да муҳокама этиб, уларнинг ички ишлар органларида қолиш-қолмаслик масаласини ҳал этиш белгиланди.
Йиғилишда Сурхондарё вилояти ИИБ ва қуйи тизимларида хизмат олиб борувчи барча ходимларга Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти томонидан берилган топшириқлар бирма-бир тушунтириб ўтилди. Якунда ходимлар билан олиб борилаётган тарбиявий-профилактик ишлар самарадорлигини ошириш борасида келгусида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Бундан олдин, Сирдарё вилоятида қатор ички ишлар ходимларига кескин интизомий чора қўлланилгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
11:53 / 13.11.2024
Афғонистонда содир бўлган зилзила кучи Сурхондарёда сезилди
08:15 / 13.11.2024
Уч ҳудудда электрдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди
13:36 / 06.11.2024
Сурхондарёда Cobalt'нинг газ қувурига урилиши оқибатида авария ҳолати содир бўлди
20:01 / 01.11.2024