Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда қатор автобус йўналишларининг ҳаракатига вақтинчалик ўзгартиришлар киритилди
Тошкент шаҳар Юнусобод тумани Аҳмад Дониш кўчасининг Аҳилобод кўчасидан Янги шаҳар кўчасигача бўлган қисмида юзага келаётган тирбандликларни олдини олиш мақсадида, 2019 йил 20 декабрдан ушбу манзил орқали ҳаракатланувчи автобус йўналишларининг ҳаракатига вақтинчалик ўзгартиришлар киритилди.
“Тошшаҳартрансхизмат” хабарига кўра, Аҳмад Дониш кўчасининг Аҳилобод кўчасидан Янги шаҳар кўчасигача бўлган қисмидан ўтувчи 5, 52, 60, 72, 82, 91, 96, 97, 140, 149, 151, 152, 190-сонли йўналишлардаги автобусларнинг “Юнусобод деҳқон бозори” оралиқ бекати томон ҳаракати Юнус ота кўчасидан А.Дониш, Аҳилобод, Амир Темур кўчалари орқали ўтиб, ўз йўналишида давом этади.
Ушбу автобус йўналишларининг “Юнус ота” кўчаси томон ҳаракати эса Амир Темур кўчасидан А.Дониш, Янги шаҳар, Аҳилобод, А.Дониш, Юнус ота кўчалари орқали давом эттирилади.


Юзага келган бундай ноқулайликлар учун йўловчилардан узр сўралган.
Мавзуга оид
12:11 / 06.07.2026
Ўзбекистонда биринчи Халқаро ислом форуми бўлиб ўтади
18:20 / 04.07.2026
Тошкентнинг ҳар бир туманида 15-20 тадан жамоат ҳожатхоналари қурилади
17:57 / 04.07.2026
Тошкентда янги типдаги мактаблар қурилади: спортзал ва ошхона ертўлада бўлади
17:37 / 04.07.2026