Ўзбекистон | 11:51 / 20.12.2019
4047
2 дақиқада ўқилади

ЕХҲТ ДИИҲБ директори биринчи маротаба сайловларни кузатиш учун Ўзбекистонга келди

Бугун, 20 декабр куни, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси директори Ингибьёрг Сольрун Гисладоттир биринчи маротаба сайловларни кузатиш учун Ўзбекистонга келди.

«ДИИҲБ директорининг парламент сайловларида кузатувчи сифатида иштирок этиши хорижий экспертлар томонидан ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги демократик ислоҳотларни тан олгани, сайлов жараёнига юқори ҳурмат ва катта қизиқиш, шунингдек ушбу ташкилотнинг мамлакатда демократик ўзгаришларни амалга оширишга ҳисса қўшишга тайёрлиги сифатида баҳоланмоқда», - дея таъкидлаб ўтган республика МСК.

2018 йилда ДИИҲБ директори Гисладоттир инсон ҳуқуқлари бўйича биринчи Осиё форумида иштирок этиш учун Ўзбекистонга ташриф буюрди. Форум доирасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва ЕХҲТ / ДИИҲБ ўртасида қонун ҳужжатларини халқаро стандартлар ва илғор тажрибаларга мувофиқ такомиллаштириш соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган англашув меморандуми имзоланди.

Маълумот учун: шу йил 23 декабр куни ЕХҲТ / ДИИҲБ Миссиясининг матбуот анжумани кутилмоқда, унда овоз бериш якунлари бўйича дастлабки хулосалар эълон қилинади.

Мавзуга оид