Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт | 23:54 / 21.12.2019
12878
1 дақиқада ўқилади
Месси тўққизинчи марта йилига 50та гол урди
«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси Ла Лига доирасидаги «Алавес»га (4:1) қарши ўйинда рақиб дарвозасини ишғол этди.
Натижада, 32 ёшли аргентиналикнинг 2019 йилда урган голлари сони 50тага етди. Лео бундай маррани қаторасига 6-марта, 10 йил ичида эса 9-марта забт этмоқда. Аввалроқ ҳужумчи 2010, 2011, 2012, 2014, 2015, 2016, 2017 ва 2018 йилларда камида 50та гол урган эди.
Месси 2003 йилдан бери «Барселона» шарафини ҳимоя қилмоқда. Бу мавсумда у Ла Лига доирасида 13та ўйинда майдонга тушиб, 13та гол урган ва 6та голга ҳаммуаллифлик қилган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш