Ўзбекистон президентининг махсус вакили Афғонистонга ташриф буюрди
2019 йилнинг 17-18 декабрь кунлари Ўзбекистон Республикаси президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Эргашев Афғонистоннинг Ҳайратон ва Мозори-Шариф шаҳарларига ташриф буюрди.
Сафар доирасида Балх вилояти губернатори Исҳоқ Раҳгузар, Ҳайратон шаҳри ҳокими Абдул Рауф Амири, Балх вилояти божхона маъмурияти ва «Ҳайратон» назорат-ўтказиш пункти чегара хизмати раҳбарияти билан учрашувлар ташкил этилди.
Музокаралар доирасида Балх вилояти (Афғонистон) ва Сурхондарё вилояти ўртасидаги қўшма Ишчи комиссиясининг биринчи мажлиси чоғида ноябрь ойи бошида эришилган келишувларнинг бориши муҳокама қилинди.
Афғонистоннинг йирик компаниялари раҳбарлари иштирокида Балх Савдо-саноат палатаси раиси Ораш Юнуси билан алоҳида учрашув бўлиб ўтди.
Балх вилояти маъмурияти ва шимолий вилоятлар ишбилармон доиралари билан учрашувлар давомида афғон муаммосини тинч йўл билан ҳал этиш бўйича халқаро саъй-ҳаракатлардаги фаол иштироки, Афғонистоннинг иқтисодий тикланиши, шунингдек, афғон миллий кадрларини тайёрлашда кўмаклашиш масалаларига эътибор учун Ўзбекистон раҳбариятига миннатдорчилик изҳор этилди.
Томонлар икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, чегараолди савдосини ривожлантириш, шунингдек, мавжуд тўсиқларни аниқлаш ва бартараф этиш масалаларини муҳокама қилдилар.
Балх ССП раҳбарияти ва Афғонистон компаниялари вакиллари билан учрашувда Ўзбекистондан импорт қилинадиган маҳсулотлар турларини кенгайтириш йўллари ва Ўзбекистонда амалга оширилаётган лойиҳаларга инвестиция жалб қилиш истиқболлари кўриб чиқилди, дейилади ТИВ хабарида.
Мавзуга оид
21:44 / 09.11.2024
Афғонистонда ИИВ, Мудофаа вазирлиги ва разведка қурол-яроғ бериш ҳуқуқидан маҳрум этилди
18:05 / 06.11.2024
Афғонистонда кўкнори етиштириш ҳажми яна ошмоқда — БМТ
14:12 / 06.11.2024
Ўзбекистон ва ЕИ афғон масаласи бўйича ўзаро маслаҳатлашувни давом эттиради
22:45 / 02.11.2024