Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия ва Хитой Бельгия ва Германиянинг Сурияга ёрдам кўрсатиш резолюцияси лойиҳасини блоклади
Россия ва Хитой БМТ Хавфсизлик кенгашидаги “гуманитар учлик” – Бельгия, Германия ва Кувайтнинг Сурияга гуманитар ёрдам етказиш бўйича трансчегаравий амалиётларни бир йилга узайтириш ҳақидаги резолюцияси лойиҳасига тақиқлов қўйди.
Лойиҳага 13 давлат овоз берган, бироқ тақиқ қўйиш ҳуқуқига эга бўлган Россия ва Хитой унга қарши чиққан. Аввалроқ Россиянинг БМТдаги доимий вакили Василий Небензя ушбу резолюция лойиҳаси Россия учун номақбуллигини, чунки у Суриядаги реал вазиятни ҳисобга олмаслигини айтган.
“Йилдан-йилга қабул қилинувчи ушбу резолюция эскирди ва у илк бор қабул қилинган вақт - 2014 йилдан бери Сурияда юз берган ўзгаришларни ҳисобга олмайди”, деб айтган Небензя.
Россия 16 декабрда Сурия бўйича ўз резолюцияси лойиҳасини таклиф қилганди. Бироқ ушбу резолюция рад этилган.
БМТда маълум қилинишича, трансчегаравий етказмалар учун рухсат муддати январда поёнига етади ва инсонпарварлик ташкилотлари юкларни хорижий ёрдам билан етказиш имкониятидан маҳрум бўлиши мумкин.
Аввалроқ БМТнинг фавқулодда ёрдам бўйича координатори ўринбосари Урсула Мюллер “гуманитар юкларнинг трансчегаравий етказмаларисиз Суриянинг кўплаб аҳолисини очлик, касалликлар ва ўлим кутаётганини” айтган. Унинг таъкидлашича, Сурияда 11 млн киши ёрдамга муҳтож.
“Мен ихтилофнинг барча томонлари – давлат ва қуролланган гуруҳларни тинч аҳоли ва фуқаролик инфратузилмаси объектларининг ҳимоясини ҳамда муҳтожларга гуманитар юкнинг тўсиқларсиз етказилишини таъминлашга чақираман”, деб айтган Мюллер.
Мавзуга оид
08:45 / 09.06.2026
Украина Россияни БМТдан чиқиш ҳақида ўйлаб кўришга чақирди
22:09 / 08.06.2026
«Газпром» Ўзбекистонга экспортни 15 фоизга оширганини маълум қилди
20:34 / 08.06.2026
Хоминаий ўлдирилгач, Россияда Путинни қўриқлаш учун яратилган кузатув тизими ўчириб қўйилди
18:06 / 08.06.2026