Сувинспекциянинг асосий вазифалари белгиланмоқда
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Ичимлик сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси тўғрисидаги низом тасдиқланади.
Ҳукумат қарори лойиҳасига кўра, Сувинспекция ичимлик сув таъминоти ва канализация соҳасида давлат назоратини амалга ошириш бўйича ваколатли орган ҳисобланади ва ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигига ҳисобот беради.
Сувинспекция қабул қилинган ваколатлар доирасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекциясининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий ворис ҳисобланади.
Сувинспекция марказий аппарати Тошкент шаҳри, Ниёзбек йўли 1 уйда жойлашган.
Сувинспекция тизимига Сувинспекциянинг марказий аппарати ва ҳудудий инспекциялари киради.
Сувинспекциянинг асосий вазифа ва функциялари
Қуйидагилар Сувинспекциянинг асосий вазифалари ҳисобланади:
ичимлик сувини оқилона ва самарали ишлаб чиқариш, етказиб бериш ва реализация қилиш, канализация ва оқова сувларни тозалаш хизматлари кўрсатиш соҳасидаги техник жиҳатдан тартибга солишга доир қонун ҳужжатлари ҳамда норматив ҳужжатлар талабларига риоя этилиши бўйича;
сув таъминоти ва канализация ташкилотлари томонидан технологик жараённи такомиллаштиришга ва энергияни тежашга йўналтирилган сув таъминоти ва канализация тизими объектларининг техник аудитдан ўтказилиши бўйича;
сув таъминоти ва канализация тизимига уланишнинг техник шартлари талабларига риоя этилиши, сув таъминоти ва канализация тизимига ўзбошимчалик билан уланиб олишга йўл қўймаслик бўйича;
сув таъминоти ва канализация тизими объектларининг ҳолати ва уларни ишлатиш шарт-шароитлари, сув таъминоти ва канализация тизимидаги бузилишлар ва аварияларнинг профилактикаси ҳамда уларнинг олдини олиш бўйича ишлаб чиқилган тадбирларнинг амалга оширилиши, ичимлик суви йўқотилишининг белгиланган нормаларига риоя этилиши бўйича;
мулкчилик шаклларидан қатъи назар, ерости сувлари қудуқларининг ҳолати ва уларни ишлатиш шарт-шароитлари юзасидан давлат назоратини амалга ошириш.
Сувинспекция ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
1) Ичимлик сув таъминоти соҳасида:
сув таъминоти корхоналари томонидан ичимлик сувини ишлаб чиқариш, етказиб бериш ва реализация қилиш борасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя этилишини назорат қилиш;
мулкчилик шаклидан қатъий назар истеъмолчилар томонидан ичимлик сувдан фойдаланиш (истеъмол қилиш) борасида белгиланган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя этилишини назорат қилиш;
ичимлик сувидан оқилона, самарали ва фақатгина рухсат этилган мақсадлар учун фойдаланиш (истеъмол қилиш) юзасидан назорат ўрнатиш;
ичимлик сув таъминоти тизими объектларидан фойдаланиш қоидаларига амал қилинишини назорат қилиш;
ичимлик сув таъминоти тизими объектлари белгиланган даражада муҳофаза этилганини ва улар орқали истеъмолчилар учун хавфсиз хизматлар кўрсатилишини назорат қилиш;
сув таъминоти корхоналари томонидан ичимлик сув таъминоти объектларида, истеъмолчиларга марказлашган холда сув етказиб берувчи қувурларда содир бўлиши мумкин бўлган носозликларни олдини олиш бўйича тадбирлар ишлаб чиқилишини назорат қилиш;
сув таъминоти корхоналари томонидан ичимлик сув таъминоти тизими объектларида, истеъмолчиларга марказлашган холда сув етказиб берувчи қувурларда содир бўлган носозликларни ўз вақтида бартараф этилишини назорат қилиш;
сув таъминоти корхоналари томонидан ичимлик сув таъминоти ва канализация тизими объектларида, истеъмолчиларга марказлашган холда сув етказиб берувчи қувурларда содир бўлган носозликларни ўз вақтида бартараф этилишини назорат қилиш;
сув таъминоти корхоналари томонидан ичимлик сув сифатини ўз вақтида лаборатория таҳлилидан ўтказилишини назорат қилиш;
сув сифатини аниқлаш мақсадида тармоқлардан намуналар олиш нуқталарини рўйхатини келишиш;
сув таъминоти корхоналарининг тегишли ходимлари белгиланган муддатларда тиббий кўрикдан ўтказилганлигини назорат қилиш;
сув таъминоти ва оқова сув хизматлари ва харажатларнинг ҳажмини таҳлил қилиш;
сув таъминоти ва оқова сув хизматлари учун тарифларни тўғри ва адолатли шаклланишида назорат ўрнатиш;
сув таъминоти ва оқова сув хизматлари учун тарифларни декларация қилинишида ва тасдиқлаш учун тақдим этишда назорат ўрнатиш;
сув таъминоти ва оқова сув хизматлари учун тарифлар ўзгариши бўйича истеъмолчиларни ўз вақтида огоҳлантиришда назорат ўрнатиш;
сув таъминоти тизимларини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида бошқарувга беришда иштирок этиш;
сув таъминоти тизимларини давлат-хусусий шериклари томонидан соҳадаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига амал қилинишида ягона давлат назоратини ўрнатиш;
тегишли давлат идораларига давлат хусусий шерикликни тўхтатиш бўйича таклиф ва кўрсатмалар киритиш;
ичимлик сув ишлаб чиқариш ва истеъмол учун олинган, ишлаб чиқарилган, йўқотилган, етказиб берилган ва реализация қилинган сув миқдори ҳақидаги маълумотларни юритилишида назорат ўрнатиш;
сув миқдорини ўлчаш (ҳисоблаш) ускуналари метрология талаблари доирасида ишлаши устидан назорат ишларини амалга ошириш;
ичимлик сувни технологик йўқотишни ҳисоблашда тартиб ўрнатиш ҳамда бу борада меъёрларни белгилашда иштирок этиш ва келишиш;
ичимлик сувни технологик йўқотиш меъёрларига амал қилинишида назорат ўрнатиш;
сув таъминоти корхоналари томонидан истеъмолчиларни ичимлик сув тармоқларига улаш талабларига амал қилинишини назорат қилиш;
ичимлик сув тармоқларига улаш бўйича берилган техник шартлар талабларига амал қилмаган ҳолда уланиш ва фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш тадбирларини олиб бориш;
ичимлик сув тармоқларига ноқонуний равишда ўзбошимчалик билан уланиш ҳолатларини аниқлаш тадбирларини амалга ошириш;
ичимлик сув таъминоти хизматларидан ўзбошимчалик билан фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш ва бартараф этиш тадбирларини амалга ошириш;
ичимлик сув таъминоти ва канализация тизими ташкилотлари, уларнинг бўлинмаларини соҳага оид техник, хизмат ва бошқа тегишли ҳужжатлар билан таъминланиши юзасидан назорат ўрнатиш;
ўтказилган технологик аудит натижаларига асосан, ичимлик сув таъминоти ва канализация тизими объектларининг самарадорлигини ошириш ва уларда энергия тежаш бўйича таклиф ҳамда хулосалар ишлаб чиқиш;
ўтказилган техник аудит натижаларига асосан Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳамда бошқа тегишли идора ва ташкилотлар томонидан техник ва маънавий эскирган объектлар, техника-технологиялар, асбоб ва ускуналарнинг фойдаланишдан чиқариш, шунингдек энергия тежовчи техника-технологиялар жорий этишга қаратилган тадбирларни ишлаб чиқилиши ва бажарилиши бўйича назорат ишларини амалга ошириш;
эгасиз, муҳофазасиз ва сифатсиз сув ишлаб чиқарувчи иншоотларни аниқлаш тадбирларини амалга ошириш;
эгасиз, муҳофазасиз ва сифатсиз сув ишлаб чиқарувчи иншоотлардан эгалик ҳуқуқи асосида, самарали ва истеъмолчилар учун хавфсиз тарзда фойдаланиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
ҳисобга олинмаган, шартномасиз ва ноқонуний уланган сув таъминоти истеъмолчилари томонидан сув таъминоти корхоналарига келтирилган зарарни ҳисобланишини ташкил этиш;
аҳоли яшаш жойларини марказлашган ичимлик сув билан таъминланганлигини мунтазам ўрганиб бориш;
аҳоли яшаш жойларига ичимлик сув тизимларини ўтказиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиб, мутасадди ташкилотларга киритиш;
кенг жамоатчилик орасида, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, таълим масканларида, хусусан ёшлар орасида тарғибот ишларини амалга ошириш;
аккредитация соҳасига мувофиқ ичимлик сувларни сифатини ўрганиш ва назорат қилиш ишларини мувофиқлаштириш;
ичимлик сув таъминоти соҳасини тартибга солувчи қонун ва норматив-ҳуқуқий ва идоравий ҳужжатларни ишлаб чиқиш, уларни такомиллаштириш тадбирларини амалга ошириш;
ичимлик сув таъминоти хизматларидан оқилона фойдаланиш ва истеъмол қилиш ҳамда ушбу соҳага илғор технологияларни олиб кириш бўйича тарғибот ишларини олиб бориш.
2) Канализация хизмати соҳасида:
канализация хизмати кўрсатишни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя этилишини назорат қилиш;
канализация тизими объектларидан фойдаланиш қоидаларига амал қилинишини назорат қилиш;
канализация тизими объектлари белгиланган даражада муҳофаза этилганлигини назорат қилиш ва улар орқали истеъмолчилар учун хавфсиз хизматлар кўрсатилишини назорат қилиш;
канализация тизими объектларида содир бўлиши мумкин бўлган носозликларни олдини олиш бўйича тадбирлар ишлаб чиқилишини назорат қилиш;
канализация тизими объектларида содир бўлган носозликларни ўз вақтида бартараф этилишини назорат қилиш;
оқова сув тармоқларига ифлослантирувчи моддаларнинг меъёрдан ортиқча оқизилишини чеклаш ҳамда бу борда локал зарарсизлантириш иншоотларидан фойдаланиш бўйича назорат тадбирларини амалга ошириш;
мулкчилик шаклидан қатъий назар корхона ва ташкилотлар томонидан оқизилаётган оқова сувларни таҳлилдан ўтказиш бўйича кўрсатмалар бериш;
оқова сув тармоқларига ифлослантирувчи моддаларнинг меъёрдан ортиқча оқизиш ҳолатлари аниқланганда белгиланган тартибда компенсация тўловлар ҳисобланишини ташкил этиш;
сув таъминоти корхоналари томонидан оқова сув тармоқларига ифлослантирувчи моддаларнинг меъёрдан ортиқча оқизишни олдини олиш ва бу борада компенсация тўловларни ҳисобланишини назорат қилиш;
канализация тизимларини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида бошқарувга беришда иштирок этиш;
канализация тизимларини давлат-хусусий шериклари томонидан соҳадаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига амал қилинишида ягона давлат назоратини ўрнатиш;
сув таъминоти корхоналари томонидан истеъмолчиларни канализация тармоқларига улаш талабларига амал қилинишини назорат қилиш;
канализация тармоқларига улаш бўйича берилган техник шартлар талабларига амал қилмаган ҳолда уланиш ва фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш тадбирларини олиб бориш;
канализация тармоқларига ноқонуний равишда ўзбошимчалик билан уланиш ҳолатларини аниқлаш тадбирларини амалга ошириш;
канализация хизматларидан ўзбошимчалик билан фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш ва бартараф этиш тадбирларини амалга ошириш;
ҳисобга олинмаган канализация хизматлари истеъмолчилари томонидан сув таъминоти корхоналарига келтирилган зарарни ҳисобланишини ташкил этиш;
аҳоли яшаш жойларини марказлашган канализация билан таъминланганлигини мунтазам ўрганиб бориш;
аҳоли яшаш жойларига канализация тизимларини ўтказиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиб, мутасадди ташкилотларга киритиш;
канализация хизматлари соҳасини тартибга солувчи қонун ва норматив-ҳуқуқий ва идоравий ҳужжатларни ишлаб чиқиш, уларни такомиллаштириш тадбирларини амалга ошириш;
канализация хизматларидан белгиланган тартибда фойдаланиш ҳамда ушбу соҳага илғор технологияларни олиб кириш бўйича тарғибот ишларини олиб бориш.
3) Ер ости қудуқлари ва сувларидан фойдаланиш соҳасида:
ичимлик сув таъминотидаги ер ости қудуқларининг сақланиши, фойдаланилиши ва муҳофазасини назорат қилиш;
ичимлик сув таъминоти мақсадлари учун ишлатилаётган ер ости қудуқларни ва кузатув қудуқларини йўқ қилиб юбориш ёки шикастлантиришни олдини олиш тадбирларини амалга ошириш;
ичимлик сув таъминоти мақсадлари учун яроқсиз қудуқларни консервациялашга ёки йўқ қилишга доир чораларни бажарилишини назорат қилиш;
ичимлик сув таъминоти мақсадлари учун сифатли ер ости сувлари ҳосил бўладиган теграда ер ости сувлари ифлосланишининг ёки сифати ёмонлашишининг манбаи бўлиб қолиши мумкин бўлган саноат, қишлоқ хўжалиги иншоотларини ва бошқа объектларни жойлаштиришни чеклаш тадбирларини амалга ошириш;
ичимлик сув ва канализация мақсадлари учун сув қудуқларини бурғилашнинг белгиланган қоидалари ва технологиясига амал қилинишида назорат ўрнатиш;
ичимлик сув ва канализация мақсадлари учун ер ости қудуқлари бурғулаш ишларини рухсатнома ва экологик экспертиза асосида амалга оширилишини назорат қилиш;
ер ости сувларидан фойдаланишни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига амал қилинишида назорат ўрнатиш;
ер ости сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш бўйича тарғибот ишларини амалга ошириш.
4) Ичимлик сув таъминоти ва канализация объектлари қурилиши ҳамда реконструкция қилиш соҳасида:
ичимлик сув ва канализация объектлари қуриш ва реконструкция қилиш бўйича давлат дастурларининг манзилли рўйхатини шакллантиришда иштирок этиш;
ичимлик сув таъминоти ва канализация тизими объектларини, қуриш ва реконструкция қилишнинг лойиҳа ва смета ҳужжатлари тузилишида назорат ўрнатиш;
ичимлик сув таъминоти ва канализация тизими объектларини, қуриш ва реконструкция қилишда салоҳиятли пудрат ташкилотларни жалб этишда назорат ўрнатиш;
ичимлик сув таъминоти ва канализация тизими объектларини, қуриш ва реконструкция қилиш ишларини белгиланган талабларга асосан ҳамда лойиҳа ҳужжатларига амал қилган ҳолда амалга оширилишида назорат ўрнатиш;
давлат дастурлари асосида ичимлик сув ва канализация объектлари қуриш ва реконструкция қилиш ишларини белгиланган талаблар асосида ўз муддатида бажарилиши устидан назоратдан ўрнатиш;
ичимлик сув таъминоти ва канализация тизими объектларини белгиланган муддатларда топширилишида назорат ўрнатиш;
5) Республикада ягона давлат сув фонди сувларини ҳисобга олиш соҳасида:
республикада ягона давлат сув фондининг ахборот тизимига сувларининг миқдорий ва сифат кўрсаткичлари тўғрисида ваколатли органлар ва ташкилотлар томонидан Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигига тақдим этилган маълумотларни аниқлиги устидан назорат ўрнатиш;
ягона давлат сув фондининг ахборот тизимига тақдим этилган сувнинг миқдори, унинг хавфсизлиги ва сифати тўғрисидаги маълумотларни Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигига тақдим этиш бўйича аниқланган камчиликларни бартараф этиш чораларини ишлаб чиқиш, бу борада ваколатли органлар ва ташкилотларга тақдимномалар киритиш;
6) Ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, уларнинг келиб чиқиш сабаблари ва шарт-шароитларини бартараф этиш, шунингдек маъмурий ҳуқуқбузарлик ва молиявий жарималар бўйича ишларни юритиш соҳасида:
ичимлик сув таъминоти ва канализация тизими объектлари қуриш ва реконструкция қилиш, жумладан ер ости қудуқларини бурғилаш, ичимлик сув ҳисобини юритиш ва унинг лимитларига қилиш, сув таъминоти иншоотларидан фойдаланиш қоидаларига амал қилиш, сув таъминоти ва канализация хизматлари кўрсатиш ва улардан фойдаланиш қоидаларини бузиш, шунингдек ичимлик сув таъминоти ва канализация тармоқларига уланиш талабларини бузиш ҳолатларига нисбатан маъмурий ва молиявий жарима чоралар қўллаш;
маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича ва молиявий жарималарни қўллашга доир ишларни юритади, ваколатига тааллуқли ишларни кўриб чиқади ва маъмурий ҳамда молиявий жазоларни қўллаш;
жарималар қўллаш бўйича ишларни юритилиши амалиётини таҳлил қилиш, қўлланилган жарималар ҳисобини олиб бориш ҳамда бу борада ягона амалиётни шакллантириш;
ваколатига тааллуқли ишлар бўйича терговга қадар текширув ўтказиш;
маъмурий ишлар ва молиявий жарималар бўйича ишларни юритишда расмийлаштириладиган ҳужжатларни намуналарини ишлаб чиқиш;
маъмурий ишларни юритиш тартиб тамойилларини доимий равишда ўрганиб бориш, ушбу масалага тегишли ҳужжатларни такомиллаштириш;
канализация тармоқларига меъёридан ортиқ ифлосланган ишлаб чиқариш оқова сувларни оқизиш ҳолатлари учун белгиланган тартибда компенсация тўловларини ҳисоблаш.
Мавзуга оид
08:44 / 06.06.2022
Паррандачиликни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизими ўзгаради
09:01 / 08.04.2022
«Олима аёллар жамияти» нималар билан шуғулланиши маълум бўлди
07:51 / 26.03.2022
2021 йилда қурилишдаги бахтсиз ҳодисалар оқибатида 84 нафар ишчи ҳалок бўлган
07:28 / 09.03.2022