Хизматлар соҳасида жами қанча корхона ва ташкилотлар фаолият кўрсатаётгани очиқланди
2019 йил 1 декабрь ҳолатига республикада жами фаолият кўрсатаётган корхоналар ва ташкилотлар сони 395,9 минг бирликка етди.
Давстатқўм хабарига кўра, хизматлар соҳасида жами 260,2 минг бирлик корхона ва ташкилотлар фаолият кўрсатмоқда. 2018 йилнинг шу даврига нисбатан уларнинг ўсиши 22,7 фоизга ошди.
2019 йил 1 декабрь ҳолатига хизматлар соҳасида фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотларнинг улуши 65,8 фоизни ташкил етди.
Таққослаш учун: кузатилаётган даврда саноат соҳасида фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотларнинг улуши - 17,8 фоиз, қурилиш - 9,1 фоизга етди ва атиги 7,3 фоиз қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги соҳаси ҳиссасига тўғри келди.
2019 йил 1 декабрь ҳолатига, хизматлар соҳасида фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар таркибида савдо фаолияти билан шуғулланувчи корхона ва ташкилотлар (38,3 фоиз) юқори улушни эгаллайди.
Яшаш ва овқатланиш бўйича хизмат кўрсатувчи корхона ва ташкилотларнинг сони 9,8 фоизни ташкил этди.
Ташиш ва сақлаш фаолияти билан шуғулланувчи ва хизматлар соҳасидаги тегишли фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар улуши уларнинг умумий сонида 5,9 фоизга етди.
Ахборот фаолияти билан шуғулланувчи ва алоқа хизматларини кўрсатувчи корхона ва ташкилотларнинг улуши 3,0 фоизга тенг бўлди.
Соғлиқни сақлаш, шунингдек, ижтимоий хизматлар соҳасида фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотларнинг улуши 3,0 фоизни ташкил этди.
Мавзуга оид
13:58 / 31.10.2024
Ўзбекистонда кўпроқ қайси давлат фуқаролари таҳсил олаётгани маълум қилинди
10:50 / 31.10.2024
Ўзбекистон ташқи савдо айланмасидаги топ 10 давлатлар маълум қилинди
08:10 / 29.10.2024
Ўзбекистонда ўртача неча ёшда никоҳ қурилаётгани айтилди
11:19 / 25.10.2024