Ўзбекистон | 21:25 / 22.12.2019
35673
1 дақиқада ўқилади

Сайловда давомат 71 фоиздан ортиқроқ бўлди

Ўзбекистонда 22 декабрь, якшанба куни бўлиб ўтган вакиллик органларига сайловларда давомат 71,1 фоизни ташкил этди.

МСК маълумотига кўра, сиёсий жараёнда Қорақалпоғистон Республикаси, 12та вилоят ва Тошкент шаҳридаги жами 10260та сайлов участкасида рўйхатга олинган 18 миллион 797 минг 810 нафар сайловчидан 13 миллион 355 минг 911 нафари иштирок этган.

Энг юқори давомат Қорақалпоғистон Республикаси ва Қашқадарё вилоятида кузатилган бўлиб, бу ҳудудларда сайловчиларнинг 75,4 фоизи фуқаролик ҳуқуқидан фойдаланган.

Парламент сайловининг дастлабки натижалари 23 декабрь куни соат 14:00да бошланадиган матбуот анжуманида эълон қилинади.

Мавзуга оид