Сингапур ўз аҳолисига пул тарқатмоқда ва бу биринчи марта эмас
Ажойиб шаҳар-давлат Сингапур Осиё жануби-шарқидаги оролда жойлашган ва бутун дунёни нафақат ўзининг диққатга сазовор жойлари, балки давлат бошқарувининг ёрқин намунаси билан ҳам ҳайратлантириб келмоқда. Сингапурликлар ўз мамлакати билан жуда фахрланишади, ахир улар ҳақиқий иқтисодий мўъжизани амалга ошира олдилар — учинчи дунё мамлакатлари рўйхатидан энг илғорлар қаторига устомонлик билан ўтишди. Шундай қилиб, Сингапурнинг сўнгги 30 йилдаги иқтисодий муваффақиятлари кўплаб, ҳаттоки энг ривожланган давлатларни ҳам ортда қолдирди. Юқори нархли жарималар ва қаттиққўл қонунлар митти мамлакат аҳолисини чўчитмайди. Айнан жиноятчиларга нисбатан қўлланадиган бундай шафқатсиз жазолар эвазига у ерда тунда ҳам бехавотир сайр қилиш мумкин.
Шаҳар-давлат ҳукумати коррупция устидан батамом ғалаба қозонган ва бу иқтисодиётдаги кескин кўтарилишнинг асосий сабабларидан бири бўлган. Эндиликда Сингапур етакчи молиявий марказлар орасида тўртинчи ўринни банд қилган ва ялпи ички маҳсулот кўрсаткичларига кўра дунё етакчилари бешлигига киради.
Бюджетда керагидан ортиқ маблағ йиғилиши туфайли Сингапур Молия вазирлиги ортиқча пулни оддий фуқароларга тақсимлашни жорий этган. Сингапурнинг бу ўзига хослиги ақлга сиғмас ҳодиса бўлиб кўринади. Бироқ бу факт, ҳар йили ортиқча пул қолдиқлари аҳолининг балоғатга етган вакиллари ўртасида уларнинг йиллик даромадларидан келиб чиқиб тақсимлаб келинмоқда. Мисол учун, 100 минг Сингапур доллари миқдорида даромад даражасидаги фуқарога йилига 100 доллар, 30 мингдан камроқ ишлаб топувчига эса 300 доллар пул ажратилади. 2017 йилда сингапурликларга ҳукумат томонидан деярли 7,3 миллиард доллар совға қилинган, 2018 йилда эса — 511 миллион доллар. Ҳукумат шу тарзда мамлакат ривожланишидаги ютуқли натижаларни баҳам кўришади. Бу пулларга муҳтож бўлмаганларга пулни бошқаларга ҳадя қилиш тавсия қилинади.
Шу қадар сахий тўловга қарамай, Сингапурда давлат хизматчилари учун қизиқарли бонус тизими ҳам амал қилади. Бу ерда давлат хизматчиларининг маоши жуда паст, шунинг учун давлат қўшимча маош ва мукофот пуллари ажратади. Кам даромад топувчи одамлар даромад солиқларидан бутунлай озод қилинган.
Мавзуга оид
16:17 / 04.10.2024
Ярим асрда биринчи марта: Сингапурда собиқ вазир пора олгани учун қамалди
21:03 / 31.08.2024
Сингапурда эркак хотини билан ажрашиш учун унинг машинасига каннабис ташлаб қўйгани аниқланди
14:02 / 24.08.2024
Сингапур компанияси Ўзбекистонга тўғридан тўғри чартер рейсларини амалга оширмоқчи
09:21 / 25.07.2024