Трамп коинотда «ҳукмронлик» ўрнатиш учун ҳарбий-космик кучларга асос солди
АҚШ президенти Дональд Трамп космик кучларни таъсис этиш тўғрисидаги қонунни имзолади. Бу ҳақда CNN телеканали хабар бермоқда.
АҚШ космик кучлари мамлакатда 1947 йилдан буён ташкил этилган биринчи янги ҳарбий тузилмадир. Унинг 2020 йилдаги фаолияти учун 40 миллион доллар ажратилди.
Янги қўшинларга ҳарбий-ҳаво кучларидан 16 минг нафар ҳарбий ва мутахассислар ўтади.
Бошқа қўшинларга солиштирганда космик кучлар таркибидаги ҳарбийлар сони анча кам. Масалан, ҳарбий-ҳаво кучлари сафида 300 мингдан ортиқ, денгиз пиёдалари корпусида 180 минг киши хизмат қилади.
Трамп АҚШда ҳарбий-космик кучлар пайдо бўлиши ҳақида 2018 йил июнда айтганди. Ўшанда Америка президенти коинот масаласи миллий хавфсизлик масаласига киришини, бу борада «Хитой ва Россия АҚШдан ўзиб кетишини» истамаслигини айтганди.
«Биз коинотда Америка ҳукмронлигини таъминлашимиз керак», — деганди Трамп.
Мавзуга оид
23:20 / 13.11.2024
Полшада АҚШнинг ракетага қарши мудофаа базаси очилди
22:44 / 13.11.2024
Трамп маъмуриятида Украина бўйича махсус вакил бўлади — ОАВ
22:14 / 13.11.2024
Трамп лавозим тақсимламоқда: Пентагон журналистга, Маскка янги департамент
15:44 / 13.11.2024