Жаҳон | 19:49 / 23.12.2019
6394
1 дақиқада ўқилади

Boeing раҳбари лавозимини тарк этди

Деннис Меленберг / Фото: Reuters

Boeing компанияси раҳбари Деннис Меленберг исътефога чиқди. Бу ҳақда компания сайтида маълум қилинган.

Таъкидланишича, унинг лавозимини вақтинчалик Грег Смит эгаллаб туради. 2020 йил 13 январдан эса компания раҳбари лавозимини Дэйв Калхун эгаллайди.

“Директорлар кенгаши раҳбариятнинг ўзгартирилиши компания олдинга ҳаракатланаётганига ишончни тиклаш учун зарур, деб қарор қилди”, дейилган хабарда.

Калхуннинг айтишича, у Boeing ва 737 MAX самолётлари келажаги порлоқлигига ишонади.

17 декабрда компания 2020 йил январдан 737 MAX самолётларини ишлаб чиқаришни тўхтатишини маълум қилган.

АҚШ компанияси 737 MAX 8 русумидаги самолётлари иштирокида ярим йил ичида иккита авиаҳалокат юз бергач муаммолар гирдобида қолганди.

Мавзуга оид