Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентдаги сайлов участкаларидан бирида сайлов қутиси синдириб ташланди
22 декабрь куни Тошкент шаҳрининг Олмазор туманидаги 314-сайлов участкасига овоз бериш учун келган шахс сайлов қутисининг ойнаванд қобиғини тош билан уриб синдирган. Бу ҳақда Kun.uz’га сайлов участкаси раиси Ғанишер Қодиров маълум қилди.
Сайлов қутисига зарар етказган шахс ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан олиб кетилган, суриштирув давомида унинг руҳий носоғлом экани, муқаддам Афғон урушида қатнашиб, контузия олгани аниқланган.
14-Пахта сайлов округи мутасаддиларининг таъкидлашича, сайлов қутисининг ойнаси синдирилгани бўйича белгиланган тартибда далолатнома тузилиб, қутининг синган қисмига мазкур ҳужжат ёпиштириб қўйилган ва овоз бериш жараёни давом эттирилган.
14-Пахта сайлов округи раиси Дилдора Якубованинг айтишича, рўй берган ҳодисага оид барча ҳужжат ва маълумотлар прокуратура органларига тақдим этилган.
Мавзуга оид
18:38 / 17.02.2026
Қирғизистонда Конституциявий суд навбатдаги президентлик сайлови санасига аниқлик киритди
11:58 / 12.02.2026
Зеленский сайловлар ҳақидаги хабарларни инкор қилди
19:02 / 11.02.2026
АҚШ Киевдан баҳорда президентлик сайловлари ва референдум ўтказишни талаб қилмоқда
16:06 / 09.02.2026