Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Меҳнат муҳожирлари Россиядан Ўзбекистонга ўртача қанча пул юбориши ҳисобланди
Мутахассислар меҳнат муҳожирлари Россиядан ўз ватанларига ўртача қанча пул юборишини ҳисоблаб чиқдилар. Бу борада тегишли тадқиқот ўтказилди, деб хабар қилмоқда «Лента».
Таъкидланишича, сўнгги уч йил ичида ўртача пул ўтказмалари миқдори барқарор бўлиб қолди. Аммо Россиядан узоқ хориж мамлакатларига жўнатиладиган ўртача пул миқдори 20 фоизга камайди.
Мутахассисларнинг аниқлашича, ўртача ҳисобда меҳнат муҳожирлари Россиядан Ўзбекистонга 418 доллар, Тожикистонга 195 доллар, Украинага 182 доллар, Хитойга 1920 доллар ва Қирғизистонга 536 доллар юборади.
Шунингдек, FinExpertiza компанияси ходимлари тўлов тизимлари маълумотларини таҳлил қилиб, россиялик меҳнат муҳожирлари ўз ватанларига юборган ўртача пул миқдорини аниқлашди. Жорий йилнинг уч чораги якунларига кўра, бу 422 долларни ташкил этди.
Мавзуга оид
18:11 / 12.06.2026
Uzbekistan Airways ёнилғи танқислиги туфайли Ўзбекистондан Россияга айрим парвозларни қисқартиради
17:21 / 12.06.2026
Россия–Украина урушида фронт чизиғи: ташаббус ким томонда?
09:35 / 12.06.2026
МАКС авиакосмик кўргазмаси яна бир йилга қолдирилди
16:23 / 11.06.2026