Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарё вилояти комплекс ривожлантирилади - ҳукумат қарори лойиҳаси
2020-2021 йилларда Қашқадарё вилоятини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тасдиқланади.
Вазирлар Маҳкамасининг муҳокама учун эълон қилинган қарори лойиҳасига кўра, қуйидагиларни ўз ичига олувчи 2020-2021 йилларда Қашқадарё вилоятини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тасдиқланади:
Қашқадарё вилоятида 2020-2021 йилларда ялпи ҳудудий маҳсулот бўйича прогноз кўрсаткичларини бажарилиши ҳамда шаҳарлар ва туманлар имкониятларини тўлиқ ишга солиш тўғрисидаги чора-тадбирлар режаси;
2020-2021 йилларда Қашқадарё вилоятини комплекс ривожлантириш Дастури доирасида лойиҳаларнинг йиғма жадвали;
2020-2021 йилларда Қашқадарё вилоятида саноат йўналишида амалга ошириладиган истиқболли инвестицион лойиҳаларининг манзилли рўйхати;
2020-2021 йилларда Қашқадарё вилоятида хизматлар соҳаси ва сервисни ривожлантириш лойиҳаларининг манзилли рўйхати;
2020-2021 йилларда Қашқадарё вилоятида қишлоқ хўжалиги йўналишида амалга ошириладиган истиқболли инвестиция лойиҳаларининг манзилли рўйхати;
2020-2021 йиллар давомида Қашқадарё вилояти ҳудудида жойлашган бўш турган бино ва иншоотлардан самарали фойдаланиш ташкил этиш бўйича чора-тадбир режаси;
2019-2021 йилларда Қашқадарё вилоятида қишлоқ хўжалигини диверсификация қилиш орқали тадбиркорликни ривожлантириш, тут озуқа базасини мустаҳкамлаш ҳамда янги ишлаб чиқариш лойиҳаларини ишга тушириш бўйича чора-тадбирлар;
2020-2021 йилларда Қашқадарё вилоятида балиқ етиштириш бўйича манзилли чора-тадбирлар дастури;
2020-2021 йиллар давомида Қашқадарё вилоятида ер майдонларини қайта тиклаш ва фойдаланишга киритиш режаси;
2020-2021 йилларда Қашқадарё вилоятида туризм соҳасини комплекс ривожлантириш, жумладан ҳудудларда янги туризм маршрутларини ташкил этиш ва ривожлантириш юзасидан чора-тадбирлари;
2020-2021 йилларда Қашқадарё вилоятида муҳандислик-коммуникация ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини жадал ривожлантириш дастурининг асосий кўрсаткичлари;
2020-2021 йилларда Қашқадарё вилоятида ижтимоий соҳа инфратузилмасини янада такомиллаштириш бўйича инвестиция лойиҳаларининг манзилли рўйхати.
Дастур параметрларининг бажарилишини таъминлаш бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, тижорат банклари фаолиятини мувофиқлаштириш ва мониторинг қилиш вазифаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳамда Қашқадарё вилояти ҳокимлиги зиммасига юкланади.
Қашқадарё вилоят ҳокимлиги:
Дастурда назарда тутилган тадбирларнинг белгиланган муддатларда амалга оширилишини таҳлил қилиб боради ва мувофиқлаштиради;
Дастур бажарилишининг мониторинги олиб борилишини ташкил этади ва ҳар ойда тизимли равишда муаммоли масалаларни кўриб чиқиб, уларни ҳал этиш юзасидан тезкор ва амалий чора-тадбирлар кўради;
зарурат бўлганда, тайёрланган ва белгиланган тартибда келишилган лойиҳанинг қийматини ва иш ўринлари сонини сақлаб қолиш шарти билан, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги билан келишган ҳолда Дастурга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилишини таъминлайди.
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси Қашқадарё вилоят ҳокимлиги 2020-2021 йилларда вилоятдаги чорвачиликка ихтисослаштирилган хўжаликлар томонидан аҳоли хонадонларига АТ “Халқ банки” томонидан ажратиладиган имтиёзли кредитлари ҳисобидан чет элдан 15 минг бош наслли чорва моллари олиб келинишини таъминлайди.
Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари қўмитаси вилоят ҳудудидан ўтувчи халқаро ва маҳаллий аҳамиятга эга автомобиль йўлларини реконструкция қилиш ҳамда таъмирлаш ишларини ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлайди.
Қашқадарё вилоят ҳокимлиги “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси билан биргаликда вилоятда ипакчиликни ривожлантириш учун 2 250 гектар тут плантацияларини ташкил этилишини таъминлайди.
Билдирилишича, амалга ошириладиган чора-тадбирлар натижасида, 2019 йил якуни билан вилоятда ЯҲМ 34,4 трлн сўмни, ўсиш суръати (прогноз 102,6 фоиз) 102,9 фоизни ташкил этади.
Шу жумладан, саноат 19,9 трлн сўм (прогноз 100 фоиз) 100 фоиз, қишлоқ хўжалиги 18,6 трлн сўм (прогноз 102,6 фоиз) 102,7 фоиз, қурилиш 4,2 трлн сўм (прогноз 108,6 фоиз) 103,6 фоиз, хизматлар 7,8 трлн сўм (прогноз 106 фоиз) 106 фоиз ва чакана савдо 9,3 трлн сўм (прогноз 101,5 фоиз) 101,5 фоиз.
Мавзуга оид
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
08:29 / 26.05.2026
Қашқадарёда ИИБ ходими пора билан ушланди
19:41 / 20.05.2026
Қашқадарёда 25 ёшли йигит сел оқизиб кетиши оқибатида ҳалок бўлди
11:45 / 18.05.2026