Стоматолог тишлар учун энг зарарли ичимликларни айтди
Лондонлик стоматолог шифокор Кристофер Орр тишлар учун қайси ичимликлар зарарли эканлигини айтди, деб ёзади The Sun.
Мутахассиснинг сўзларига кўра, тишларга энг кўп зарарни газланган ичимликлар етказади. Улар таркибида юқори даражадаги кислоталилик ва кўп миқдорда шакар бўлиши боис тиш эмалини парчалайди.
Шифокор газланган ичимликларни ярим соат оралиқда ичиш кераклигини айтди. Организмнинг табиий ҳимоячиси бўлган тупук ажралиб чиқиши учун айнан шунча вақт лозим бўлади.
"Ичимликни бир неча соат давомида ичаверсангиз, организмда тупук ажралиб чиқиши учун имконият қолмайди", — деди Орр.
У шунингдек, ҳар қандай вино тишлар учун зарарли эканини, айниқса оқ винода кислота юқори даражада эканлигини айтди.
Шифокор тиш эмалини сақлаб қолиш учун ичимликларни найча орқали ичиш ва ҳўпламлар орасида оғизни сув билан чайишни тавсия қилди.
Мавзуга оид
15:19 / 13.11.2024
Уларни ҳар куни ютамиз: ҳавони ифлослантирувчи 10 та энг зарарли модда
12:53 / 10.11.2024
Янги тадқиқот ижтимоий тармоқларнинг зарари ҳақидаги стереотипни рад этди
17:59 / 08.11.2024
Британияда эркак газли ичимликларга қарамликдан қутулиш учун гипноздан фойдаланди
16:09 / 04.11.2024