Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент шаҳрининг баъзи ҳудудларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади
Тошкент шаҳрининг баъзи ҳудудларида таъмирлаш ишлари сабабли газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда «Ҳудудгазтаъминот» АЖ матбуот хизмати хабар берди.
2019 йил 25 декабрь куни Тошкент шаҳар Сергели тумани, «Сўғдиёна» МФЙ «Сўғдиёна» кўчасидан ўтган ер ости газ қувурида таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли, 1-2-3- Зарунар тор кўчаларидаги жами 98 та, 1-2-3-4-Сўғдиёна тор кўчаларидаги жами 80 та аҳоли хонадонлари, мазкур ҳудудда жойлашган «Агровер», «Арома Порадайс», «Бўстон плюс», «Азамат Сервис», «Бимакс логистика», «Узтекс» каби улгуржи газ истеъмолчилари соат 11:00 дан 17:00 га қадар табиий газ таъминотидан вақтинча узилади.
Қайд этилишича, таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.
«Ҳудудгазтаъминот» таъмирлаш ишлари туфайли газ таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун аҳоли ва газ истеъмолчиларидан узр сўраган.
Мавзуга оид
20:06 / 10.06.2026
Президент ҳузурида Ислом цивилизацияси марказининг фаолияти ва режалари кўриб чиқилди
16:55 / 09.06.2026
Бизнес-омбудсман Тошкентдаги рекламаларни бузишда қонуний йўл тутишга чақирди
10:25 / 09.06.2026
Тошкентда энг кўп аҳоли савдо соҳасида банд
11:40 / 08.06.2026