Тошкент вилоятида юз берган ЙТҲ оқибатида пиёда ҳаётдан кўз юмди
2019 йил 18 декабрь куни тахминан соат 21:00ларда 30 ёшли З.И. бошқарувидаги Cobalt русумли автомашинасида Пискент тумани 4Р20 сонли автомобиль йўлининг Қорасув-Бекобод йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб, шу йўлнинг 21-километрда ўнг томондан чап томонга кесиб ўтаётган пиёда 65 ёшли А.К.ни автомашинанинг олд ўнг бурчак қисми билан уриб, йўл транспорт ҳодисасини содир этган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, натижада пиёда А.К. олган тан жароҳатлари билан Бўка туман марказий шифохонасига ётқизилган. Бироқ А.К.га кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан шифохонада вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Пискент туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда ушбу жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
13:38 / 08.11.2024
Миср Тошкент вилоятида кўчмас мулк соҳасига инвестиция киритмоқчи
21:15 / 07.11.2024
Тошкент вилоятида иситиш мавсуми 8 ноябрдан бошланади
11:53 / 06.11.2024
Зойир Мирзаев Тошкент вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди
22:14 / 05.11.2024