Жамият | 08:00 / 25.12.2019
9129
1 дақиқада ўқилади

ТИВ Россияда ҳалок бўлган 3 нафар ўзбекистонлик бўйича қўшимча маълумот берди

Фото: РИА Новости

Ўзбекистоннинг Екатеринбург шаҳридаги Бош консулхонаси берган маълумотга кўра, 2019 йил 8 декабрь куни Ямало-Ненецк автоном округи Тазов тумани Пякяхин конида содир бўлган ёнғин оқибатида вафот этган 3 нафар Ўзбекистон фуқароларининг шахсини аниқлаш билан боғлиқ барча процессуал жараёнлар, консуллик-ҳуқуқий масалалар ва зарур ҳужжатларни расмийлаштириш якунланди. 

Ташқи ишлар вазирлиги маълумотида айтилишича, ҳамюртларимизнинг жасадлари Ўзбекистонга юборилди.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик изҳор этган ҳамда Россиянинг Урал федерал округи (Курган области, Свердловск области, Тюмен области, Челябинск области, Ханти-Мансийск автоном округи – Югра, Ямал-Ненецк автоном округи) ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари зарур ҳолатларда мамлакатнинг Екатеринбург шаҳридаги бош консулхонасига қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтган: +7 343 276 31 66, +7 343 272 31 33.

Бундан олдин, Россиядаги конда содир бўлган ёнғин оқибатида 3 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлгани хабар берилганди. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид