Жамият | 10:07 / 25.12.2019
3845
3 дақиқада ўқилади

Тошкент шаҳрининг баъзи ҳудудларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади 

Фото: Getty Images

Тошкент шаҳрининг баъзи ҳудудларида таъмирлаш ишлари сабабли газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда «Ҳудудгазтаъминот» матбуот хизмати хабар берди.

2019 йил 25 декабрь куни: 

Тошкент шаҳрининг Миробод тумани, «Қизил Арбат» ва «Қуддус» кўчаларидан ўтган газ устунларида таъмирлаш-тиклаш ишлари олиб борилиши сабабли, «Қизил Арбат» ва «Қуддус» кўчаларидаги жами 42 та аҳоли хонадонлари соат 10:00 дан 16:00 га қадар;

Яшнобод тумани,  «Зумрад» ва «Хуснобод» кўчаларидан ўтган ўрта босимли қувурдан газ сизиб чиқиш авария ҳолати аниқланганлиги ва таъмирлаш-тиклаш ишлари олиб борилиши сабабли, «Олмос», «Гўзал», «Нодира», «Донишманд», «А.Навоий», «Жарқўрғон», «Оқ-Дарё», «Асалобод», «Гулистон» ва «Авиасозлар» МФЙларидаги аҳоли хонадонлари соат 10:00 дан 20:00 га қадар; 

Яккасарой тумани,  «Бобур» кўчасидан ўтган ўрта босимли ер усти газ қувурида таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли, «Дам Ариқ» МФЙ «А.Қаҳҳор» 6-тор кўчаси ва 47-49-сонли қўп қаватли уйлар, «Нукус», «Шамс Кулол» кўчаларидаги аҳоли хонадонлари, «Яккасарой» тўйхонаси, «Гарант мебель», «Миллий таомлар» кафеси, «Njoy», «Элегантлюкс», «Шамс Нурт» ва «Хайринг сервис» каби улгуржи истеъмолчилари соат 11:00 дан 16:00 га қадар  табиий газ таъминотидан вақтинча узилади. Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.

«Ҳудудгазтаъминот» таъмирлаш ишлари туфайли газ таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун аҳоли ва газ истеъмолчиларидан узр сўраган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид