Жаҳон | 23:25 / 25.12.2019
22064
1 дақиқада ўқилади

Хитой АҚШдаги исталган нишонни ура олувчи ракетани синовдан ўтказгани маълум қилинди  

Фото: Mark Schiefelbein / POOL / AFP

The Washington Times нашрининг Пентагондаги манбага иқтибос келтирган ҳолда хабар беришича, Хитой армияси АҚШдаги исталган нишонни ура олувчи баллистик ракетани синовдан ўтказди. 

Нашрда ёзилишича, энг янги JL-3 ракетаси 22 декабрда синов доирасида Сариқ денгизнинг шимолидаги Бохай кўрфазидан Jin синфидаги атом сув ости кемасидан учирилган. Ракетанинг учирилишини АҚШ разведкачи сунъий йўлдошлари қайд қилган. Улар ракетанинг парвози ортидан кузатган. Ракета синови ҳақида бошқа тафсилотлар берилмаган.

Бироқ Пентагон матбуот хизмати вакили Дэвид Истберннинг таъкидлашича, унда Хитой АҚШдаги исталган нишонни ура олувчи ракетани синовдан ўтказгани ҳақида маълумот йўқ.

The Washington Times’да таъкидланишича, JL-3 синови АҚШ разведкаси Шимолий Кореяда узоқ масофага мўлжалланган ракета учирилишини кутаётгани ҳақидаги хабарлар ортида ўтказилган.

Мавзуга оид