Ўзбекистон | 11:05 / 26.12.2019
19465
6 дақиқада ўқилади

Бозорлардаги нарх-наво маълум қилинди

Фото: Pixabay

Давлат статистика қўмитаси бозорлардаги нарх-наво тўғрисида маълумот берди. Қўмита мамлакат ҳудудларидаги марказий деҳқон бозорларида 2019 йил 24 декабрь куни кузатув ўтказиб, алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархларини келтирди.

Мол гўшти (лаҳм гўштидан ташқари) 35000 сўмдан 57000 сўмгача (кг)

Кузатув натижасига кўра, 1 кг мол гўштининг (суяксиз гўштидан ташқари) минимал нархи Нукус шаҳрининг «Нукус деҳқон бозори»да қайд этилган (35000 сўм). Мол гўштининг максимал нархлари эса Тошкент шаҳрининг «Миробод деҳқон бозори»да кузатилди (57 000 сўм).

Қўй гўшти 38000 сўмдан 64000 сўмгача (кг)

Қўй гўштининг минимал нархи кузатув натижасига кўра, Нукус шаҳрининг «Нукус деҳқон бозори»да (38 000) сўмдан рўйхатга олинган. Максимал нархлари эса Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори»да (64 000)сўмдан кузатилди.

Картошка 1600 сўмдан 4 000 сўмгача (кг)

Олиб борилган кузатув натижаларига кўра, картошканинг минимал нархи Тошкент шаҳрининг «Миробод деҳқон бозори»да (1600 сўмдан), максимал нархлари эса Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори», «Миробод деҳқон бозори»да (4000 сўм) қайд этилди.

Пиёз 1 200 сўмдан 3500 сўмгача (кг)

Кузатув натижасига кўра, пиёз маҳсулотининг минимал нархлари Тошкент шаҳрининг «Эски жўва деҳқон бозори» ва «Фарҳод деҳқон бозори»да (1 200) сўмдан кузатилди. Максимал нархлари эса Урганч шаҳрининг «Урганч марказий деҳқон бозори», Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори», «Миробод деҳқон бозори»да кузатилди (3500 сўм).

Сабзи 1000 сўмдан 4000 сўмгача (кг)

Сабзи маҳсулотининг минимал нархи кузатув натижасига кўра, Андижон шаҳрининг «Янги бозор деҳқон бозори» ва «Андижон шаҳар марказий деҳқон бозори», Бухоро шаҳрининг «Бухоро марказий деҳқон бозори», Жиззах шаҳрининг «Жиззах марказий деҳқон бозори», Навоий шаҳрининг «Саховат бозори», Наманган шаҳрининг «Наманган чорсу деҳқон универсал бозори», Термиз шаҳрининг «Термиз шаҳар деҳқон озиқ-овқат бозори» ва «Марказий деҳқон озиқ-овқат бозори», Гулистон шаҳрининг «Гулистон деҳқон бозори», Янгийўл шаҳрининг «Ихтисослашган Янгийўл шаҳар деҳқон бозори», Чирчиқ шаҳрининг «Чирчиқ шаҳри деҳқон бозори», Фарғона шаҳрининг «Фарғона шаҳар марказий деҳқон бозори», Урганч шаҳрининг «Урганч марказий деҳқон бозори», Тошкент шаҳрининг «Фарҳод деҳқон бозори»да (1000) сўмдан қайд этилган. Максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг «Миробод деҳқон бозори», «Олой деҳқон бозори»да (4 000) сўмдан кузатилди.

Тухум 5500 сўмдан 10 000 сўмгача (10 дона)

Тухум маҳсулотининг кузатув натижасига кўра, минимал нархи Тошкент шаҳрининг «Миробод деҳқон бозори»да кузатилди (5500 сўм). Максимал нархи эса Қарши шаҳрининг «Қарши деҳқон озиқ-овқат бозори», Самарқанд шаҳри - “Сиёб деҳқон бозори", «Темирйўл деҳқон бозори» ва «Дамариқ деҳқон бозори», Чирчиқ шаҳри - «Чирчиқ шаҳри деҳқон бозори», Урганч шаҳри - «Урганч марказий деҳқон бозори», Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори», «Фарҳод деҳқон бозори», «Миробод деҳқон бозори», «Эски жўва деҳқон бозори» ва «Қўйлиқ деҳқон бозори»да қайд этилган (10000 сўм).

Гуруч 4000 сўмдан 18000 сўмгача (кг)

Гуруч маҳсулотлари кузатув натижаларига асосан, минимал нарх Нукус шаҳрининг «Нукус деҳқон бозори», Бухоро шаҳрининг «Бухоро марказий деҳқон бозори»да (4000 сўмдан), максимал нарх эса Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори», «Миробод деҳқон бозори»да кузатилди (18000 сўм).

Ўсимлик ёғи 8400 сўмдан 13500 сўмгача (1 л.)

Ўсимлик ёғи маҳсулотлари кузатув натижасига кўра, минимал нархи Тошкент шаҳрининг «Қўйлиқ деҳқон бозори»да (8 400) сўмдан кузатилди. Максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори», «Фарҳод деҳқон бозори»да (13 500) сўмдан кузатилди.

Шакар 5200 сўмдан 6500 сўмгача (кг)

Шакар маҳсулоти кузатув натижасига кўра, минимал нархи Тошкент шаҳрининг «Эски жўва деҳқон бозори», «Фарҳод деҳқон бозори», «Қўйлиқ деҳқон бозори» ва «Миробод деҳқон бозори»да (5 200)сўмдан кузатилди. Максимал нархи эса Нукус шаҳрининг «Нукус деҳқон бозори», Андижон шаҳрининг «Янги бозор деҳқон бозори» ва «Андижон шаҳар марказий деҳқон бозори», Жиззах шаҳрининг «Жиззах марказий деҳқон бозори» ва «Эски шаҳар деҳқон бозори», Наманган шаҳрининг «Наманган чорсу деҳқон универсал бозори», Самарқанд шаҳрининг «Сиёб деҳқон бозори», «Темирйўл деҳқон бозори»,«Дамариқ деҳқон бозори», Термиз шаҳрининг «Термиз шаҳар деҳқон озиқ-овқат бозори» ва «Марказий деҳқон озиқ-овқат бозори» ҳамда Тошкент шаҳрининг «Эски жўва деҳқон бозори» , «Миробод деҳқон бозори»да (6 500) сўмдан кузатилди.

Мавзуга оид