Жаҳон | 09:28 / 26.12.2019
14481
1 дақиқада ўқилади

Нефть учун кураш: Сурия АҚШни судга беришга тайёрланмоқда

Фото: AP Photo/Jae C. Hong

Сурия АҚШга қарши судга даъво аризаси беришга тайёрланмоқда. Бу ҳақда Сурия президенти маслаҳатчиси Бусайн Шаъбан al-Mayadeen телеканали эфирида айтиб ўтди.

Шаъбаннинг таъкидлашича, айни вақтда Сурия ҳукумати АҚШни судга бериш учун халқаро майдонда қандай чоралар кўриш зарурлигини ўрганмоқда.

Таъкидланишича, расмий Дамашқ АҚШга Сурия нефтини ўғирлаш ва араб давлати суверенитетини бузиш айбловларини илгари суради.  

Шаъбан, шунингдек, АҚШнинг суриялик амалдорларга қарши киритган янги санкцияларини танқид қилган. Унинг айтишича, Вашингтон томонидан қўйилаётган айбловлар сохта далилларга асосланган.

Аввалроқ Сурия президенти Башар Асад АҚШни Сурияда олинган нефтни Туркияга яширинча сотаётганликда айблаганди. 

Ўз навбатида, АҚШ президенти Дональд Трамп унга нефть ёқишини ва АҚШнинг Суриядаги бош мақсади нефть устидан назоратни сақлаб қолиш ҳисобланишини айтган. 

Мавзуга оид