Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда Uzcard тизими яна ишламай қолди
26 декабрда Uzcard тизими ишида яна узилиш кузатилди.
Фото: Uzcard
Payme компаниясида таъкидланишича, «Ягона умумреспублика процессинг маркази техник ва профилактик ишлар олиб борилаётгани сабабли тизимнинг баъзи хизматларидан фойдаланиш чекланиши мумкинлигини хабар қилган».
Баъзи тижорат банклари ҳам мижозларга огоҳлантириш жўнатган. Жумладан, «Ипак Йўли банки»да бу ҳолат «Uzcard ҳамкори билан алоқа йўқлиги билан боғлиқлиги» қайд қилиб ўтилган.
«Ягона умумреспублика процессинг маркази айни вақтда тўлов шлюзи ва унинг ҳамкори ўртасида алоқа йўқлигидан огоҳлантиради. Вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўраймиз», дейилган банк хабарида.
6 декабрда ҳам бутун республика бўйлаб 2 соат давомида PayMe ва Click хизматларидан фойдаланиб бўлмаганди.
Ўшанда Uzcard компанияси матбуот хизматида ушбу ҳолат тўлов тизими иши билан боғланмагани маълум қилинган.
«Uzcard’нинг барча хизматлари одатдаги тартибда ишлаган. Ҳамкор компаниянинг «MyUzcard» дастури муаммоларсиз ишлаган ва ундан операцияларни амалга ошириш ҳамда ҳисоб бўйича маълумотни олиш учун фойдаланиш мумкин бўлган», деб маълум қилинган ўшанда Uzcard маълумотида.
Эслатиб ўтамиз, Uzcard миллий тўлов тизимидаги носозлик оқибатида 2018 йил 15 сентябрда уч кун давомида онлайн тўловлар, банк ўтказмалари ва бошқа хизматлар ишламаган. Аҳолининг пластик карталар орқали тўловни амалга ошириши ва банкоматлардан пул ечишининг ҳам иложи бўлмаганди. Кейинчалик уч кун ичида бюджетга 27—30 миллиард сўм келиб тушмагани маълум қилинган.
Мавзуга оид
22:20 / 09.05.2026
Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасида навбат юзага келди
22:02 / 02.05.2026
Ўзбекистон ва Қирғизистон “Қамбарота ГЭС-1” қурилиши бўйича музокара ўтказди
17:29 / 02.05.2026
Ўзбекистон ташқи қарзи 2025 йилда 18 млрд долларга ошди. Бу рекорд кўрсаткич
11:48 / 16.04.2026