Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда яна бир ўзбекистонлик ёнғин оқибатида ҳалок бўлди
Ўзбекистоннинг Владивосток шаҳрида (Россия) бош консулхонаси 2019 йил 22 декабрь куни Петропавловск-Камчатка шаҳрида содир бўлган ёнғин оқибатида Ўзбекистон фуқароси С.Р. вафот этганини маълум қилди.
Бош консулхона вазиятни назоратга олган ва Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Москва шаҳридаги ваколатхонаси билан биргаликда марҳумнинг жасадини ватанга юбориш билан боғлиқ консуллик-ҳуқуқий, ташкилий ва бошқа масалаларни ҳал қилмоқда.
Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдирган ҳамда эслатиб ўтишича, Россиянинг Узоқ шарқ федерал округи ҳудудида жойлашган фуқаролар зарур вазиятларда мамлакатнинг Владивосток шаҳридаги бош консулхонасига қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкин: +7-423-260-48-00, +7-951-018-70-07.
Бундан олдин, Иркутскдаги ётоқхонада содир бўлган ёнғин оқибатида икки ўзбекистонлик ҳалок бўлгани хабар қилинганди.