Жамият | 00:52 / 26.12.2019
17987
2 дақиқада ўқилади

Самарқандда катта миқдорда пиротехника воситалари аниқланди

Самарқанд шаҳар Мотрид қўрғонида катта миқдорда пиротехника воситалари аниқланди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.

25 декабрь куни Самарқанд вилоят ИИБ, Самарқанд шаҳар ИИБ ва ДХХ ходимлари ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбирда Самарқанд шаҳар Мотрид қўрғонидаги уйда катта миқдорда пиротехника воситалари сақланаётгани аниқланди. Фуқаро уйининг етрўла ва том қисмида 62 турдаги пиротехника воситаларини сақлаб келган.

Тахминан 300 миллион сўмга баҳоланаётган катта миқдордаги пиротехника воситалари қачон, қандай қилиб олиб келингани аниқ эмас. Аниқланган портловчи моддалар орасида 428 дона «Золотой песок», 290 дона «Микки маус», 96 қути «Кинг», 6 қути Х050 каби воситалар бўлган.

Kun.uz воқеа жойидан репортаж тайёрлади ва расмийлар аниқланган пиротехника воситалари суд қароридан сўнг йўқ қилинишини айтишди. Бу қадар катта миқдордаги пиротехника воситалари қачон, қандай қилиб Самарқандга келиб қолгани ҳам тергов жараёнида аниқланиши айтилди.

Мавзуга оид