Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда 13 нафар ички ишлар ходимига нисбатан кескин интизомий чоралар кўрилади
Жорий йилнинг 25 декабрь куни Андижон вилояти ИИБда ички ишлар органлари ходимлари томонидан содир этилган қонунчилик, ҳуқуқбузарлик ҳамда хизмат интизоми бузилиши, шунингдек келгусида ходимлар томонидан салбий ҳолатларни олдини олиш мақсадида амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
Андижон вилояти ИИБ ахборот хизматига кўра, мажлисда ички ишлар вазирининг ўринбосари, полковник Р.Ҳотамов ва ИИВ Ўз хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи қатнашди.
ИИВ Ўз хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи мажлисда сўзга чиқиб, ходимлар орасида тартиб интизомни мустаҳкамлашда раҳбарларнинг кўл остидаги ходимларини кундалик назорат қилиши лозимлигини, ходимлар устидан идоравий назорат ўрнатилмаса, қаерда тартиб-интизом бўлмаса ўша ерда олдинга силжиш, яхши натижаларга эришиб бўлмаслиги алоҳида таъкидлаб ўтди.
Йиғилиш давомида хизмат фаолиятида жиддий хато ва камчиликларга йўл қуйган 2 нафар ходимлар ички ишлар органлари хизматидан бўшатилди.
Шунингдек, 13 нафар ходимга нисбатан кескин интизомий равишда жазолаш бўйича қарор қабул қилинди.

Мажлис якунида вазир ўринбосари республика ички ишлар органлари ходимлари томонидан хизмат интизоми ва қонунчилик бузилиши ҳолатларини муҳокама этиб, келгусида бу каби салбий ҳолатларни олдини олиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берди.
Бундан олдин, Фарғонада қатор ички ишлар ходимлари ишдан олингани, 68 нафар ходим огоҳлантирилгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
14:04 / 11.06.2026
Тошкент–Андижон ва Тошкент–Термиз йўналишларида юқори тезликдаги поездлар қатнови режа қилинмоқда
13:28 / 11.06.2026
Андижондаги поликлиникада фожиа: 4 киши вафот этди
22:12 / 06.06.2026
Андижонда вояга етмаган қиз билан жинсий алоқа қилган ИИБ ходими қамоққа олинди
12:31 / 02.06.2026