Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нидерландия Россияни ғарб давлатлари ишларига аралашишда айблади
Нидерландия ташқи ишлар вазири Стеф Блок Россияни жосусликда, ғарб давлатлари ички ишларига аралашишда ва киберҳужумларда айблади. Бу ҳақда вазирнинг Нидерландия қуйи палатасига йўллаган баёнотида айтилган.
Россия билан муносабатларга бағишланган баёнотда Россия ғарб давлатларига қарши жосусликка алоқадор экани, ушбу давлатлар ички сиёсатига аралашиши ва уларга қарши киберҳужумлар содир этиши таъкидлаб ўтилган.
Таъкидланишича, Россия саботаж, ёлғон ахборот тарқатиш ва жосуслик қилишда рақамли технологиялардан фойдаланади. Москвада бунинг учун турли воситалар мавжуд.
“Россиянинг дабдабали ташқи ва хавфсизлик сиёсати, ядро салоҳиятини модернизациялаши ва мустаҳкамлаши, киберҳужумлари таҳдиди ошиши Европани хавфсизлик нуқтаи назаридан заифроқ, беқарорроқ ва камроқ даражада хавфсиз қилади”, дейилган ҳужжатда.
Баёнот муаллифининг фикрича, Россия атайлаб ёлғон маълумотлар тарқатади. Жумладан, 2014 йил Украинада қурбонларининг кўпчилигини нидерландияликлар ташкил қилган Boeing самолётининг ҳалокати тергови юзасидан ҳам шундай йўл тутмоқда.
Мавзуга оид
09:35
МАКС авиакосмик кўргазмаси яна бир йилга қолдирилди
16:23 / 11.06.2026
Арманистон ҳукумати геосиёсий курсини ўзгартириш учун халқдан мандат олди — сиёсатшунослар
14:20 / 11.06.2026
Россиядан кетган фуқароларнинг мол-мулки хатланиши мумкин
18:53 / 10.06.2026