Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия Марказий Осиё билан чегарадаги қўшинлари салоҳиятини оширади
Россия келаси йилда Марказий Осиё давлатлари билан чегараларни қўриқлаётган Марказий округ қўшинларининг жанговар салоҳиятини оширишда давом этади. Бу ҳақда округ қўшинлари қўмондони Александр Лапин маълум қилди.
"Келаси йилда қўшинлар тайёргарлигининг асосий вазифалари белгилаб олинди. Оператив тайёргарлик 13, жанговар тайёргарлик эса 26 фоизга оширилади", — деди Лапин.
Унинг сўзларига кўра, округ қўшинларининг жанговар салоҳияти 5 фоизга оширилиши лозим, шунда Россия Федерациясининг Марказий Осиё стратегик йўналишидаги ҳарбий хавфсизлиги кафолатли равишда таъминланади.
Россия бош штаби ва хавфсизлик кенгашининг таъкидлашича, ҳозирги вазиятда Марказий Осиё стратегик йўналиши энг катта хатарга эга йўналишлардан бири ҳисобланади.
Мавзуга оид
09:59
Путин Украина ҳужумларининг муваффақиятини пасайтириб кўрсатдими?
05:49
Путин Трампни мустақиллик билан табриклаб, Россияга таклиф этди
14:42 / 04.07.2026
Европа сари навбатдаги бекат. Шавкат Мирзиёев – Гуржистонда
10:35 / 04.07.2026