Жамият | 12:41 / 27.12.2019
8442
2 дақиқада ўқилади

Самарқандда қарз туфайли келиб чиққан жанжал пичоқбозлик билан тугади

Фото: Тергов департаменти

2019 йил 3 декабрь куни тахминан соат 12:30ларда Самарқанд тумани Конигил маҳалласи ҳудудида фуқаро 32 ёшли А.Х.  ва 33 ёшли Ф.Н. ўзаро қарз олди-берди масаласида жанжаллашган.

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, Ф.Н. муқаддам А.Х.дан олган 2.000.000 сўм миқдоридаги пулларни қайтариб бермаганлиги сабабли, А.Х. қўлидаги ошхона пичоғи билан Ф.Н.га тан жароҳати етказган, натижада Ф.Н. тан-жароҳати олиб шифохонага мурожаат қилган.  Суд-тиббий экспертиза хулосасига кўра, фуқаро Ф.Н.га оғир тан жароҳатлари етказилганлиги кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Дастлабки тергов жараёнида А.Х.га нисбатан ушбу модда билан айблов эълон қилиниб, муносиб хулқ атворда бўлиш тўғрисида тилхат эҳтиёт чораси қўлланилган.  Ҳозирда жиноят иши бўйича айблов хулосаси тузилиб, судлов органига юборилган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид