Спорт | 19:00 / 27.12.2019
53678
4 дақиқада ўқилади

Шомуродов Аҳмедовни ортда қолдирди. Ўзбекистоннинг энг қимматбаҳо 10 футболчиси эълон қилинди

Фото: Tribuna.uz

Transfermarkt портали 2019 йил якунларига кўра, аксарият футболчиларнинг янги трансфер баҳоларини эълон қилди.

 Унга кўра, Элдор Шомуродов 6,5 миллион евро нарх билан нафақат «Ростов» клуби, Ўзбекистон миллий жамоасининг ҳам энг қимматбаҳо футболчисига айланиб олди.

 Элдорнинг трансфер нархи ўсиши динамикасига эътибор қаратсак, 2019 йилнинг февраль ойи ҳолати бўйича унинг баҳоси 1 миллион еврони ташкил этган бўлса, 14 июнь куни бу нарх 1,5 миллион еврога, 10 сентябрь куни эса 2,5 миллион еврога ошганди. Эълон қилинган янги нархга кўра, Элдор Шомуродовнинг трансфер баҳоси 6,5 миллион евро деб кўрсатилган. Натижада 24 ёшли форвард бу борада Ўзбекистон миллий жамоасининг энг қиммат футболчиси бўлиб турган Одил Аҳмедовни (2,5 млн) ортда қолдирди.

 Маълумот учун, Сервер Жепаровдан кейин Одил Аҳмедов 2012 йилдан буён, 7 йил давомида Ўзбекистоннинг энг қимматбаҳо футболчиси бўлиб турганди. «Transfermarkt»га кўра, Хитойннинг «Шанхай СИПГ» клуби 32 ёшли яримҳимоячисининг трансфер баҳоси 2018 йил якунида 6 миллиондан 4,5 миллион еврога пастлаган бўлса, 2019 йилнинг 27 декабрь ҳолатига кўра эса, баҳо яна 2 миллионга пасайиб, 2,5 млн еврони ташкил этди.

 2019 йил якунига кўра, Ўзбекистон миллий жамоасининг қуйидаги ўйинчилари «Transfermarket» томонидан мамлакатимизнинг энг қимматбаҳо футболчилари рейтингининг топ-10лигидан ўрин олган.

 Ўзбекистон миллий жамоасининг энг қимматбаҳо 10 футболчиси:

 1. Элдор Шомуродов


 Клуби: «Ростов»
 Туғилган жойи: Сурхондарё
 Трансфер баҳоси: 6,5 миллион евро
 2019 йилда: баҳоси 5,5 миллионга ўсди
 Ёши: 24

 2. Одил Аҳмедов


 Клуби: «Шанхай СИПГ» (Хитой)
 Туғилган жойи: Наманган
 Трансфер баҳоси: 2,5 миллион евро
 2019 йилда: баҳоси 2 миллион еврога пасайди
 Ёши: 32

 3. Отабек Шукуров

Картинки по запросу Отабек Шукуров tribuna.uz
 Клуби: «Шаржа» (БАА)
 Туғилган жойи: Қашқадарё
 Трансфер баҳоси: 2 миллион евро
 2019 йилда: баҳоси 750 минг еврога ўсди
 Ёши: 23

 4. Жалолиддин Машарипов


 Клуби: «Пахтакор»
Туғилган жойи: Хоразм
Трансфер баҳоси: 1,8 миллион евро
2019 йилда: баҳоси 400 минг еврога ўсди
Ёши: 26 

5. Игорь Сергеев


Клуби: «Пахтакор»
Туғилган жойи: Тошкент
Трансфер баҳоси: 1,6 миллион евро
 2019 йилда: баҳоси 100 минг евро ўсди
 Ёши: 26

 6. Темурхўжа Абдухолиқов

Картинки по запросу Темурхўжа Абдухолиқов kun.uz
 Клуби: «Хор-Факкан» (БАА)
Туғилган жойи: Тошкент
 Трансфер баҳоси: 1,2 миллион евро
 2019 йилда: баҳоси 300 минг еврога пасайди
 Ёши: 28

7. Азиз Ғаниев

Image
 Клуби: «Насаф»
 Туғилган жойи: Жиззах
 Трансфер баҳоси: 1,1 миллион евро
 2019 йилда: баҳоси 100 минг еврога ўсди
 Ёши: 21

 8. Ислом Тўхтахўжаев


 Клуби: «Локомотив»
Туғилган жойи: Фарғона
 Трансфер баҳоси: 1 миллион евро
 2019 йилда: баҳоси 200 минг еврога ўсди
 Ёши: 30

 9. Фаррух Сайфиев
 Клуби:
 «Пахтакор»
Туғилган жойи: Самарқанд
 Трансфер баҳоси: 900 минг евро
 2019 йилда: баҳоси 300 минг еврога ўсди
 Ёши: 28

10. Достонбек Ҳамдамов


 Клуби: «Пахтакор»
Туғилган жойи: Бекобод
 Трансфер баҳоси: 900 минг евро
 2019 йилда: баҳоси 100 минг еврога ўсди
 Ёши: 23

Усмон Ибодов тайёрлади.

Мавзуга оид