Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Наманганда Хитой компанияси юқори сифатли цемент ишлаб чиқарувчи корхона қуради
Хитойнинг “Xingda Group” компанияси Чуст туманида йиллик 1 млн 300 минг тонна M600 маркали юқори сифатли цемент ишлаб чиқариш ҳажмига эга йирик ишлаб чиқариш корхонаси қурадиган бўлди. Бу ҳақда Наманган вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Хабарда айтилишича, Наманган вилоят ҳокимлиги ҳамда Хитойнинг “Xingda Group” ўртасида ушбу лойиҳани амалга ошириш юзасидан қиймати 108 миллион АҚШ доллари бўлган инвестицион келишув имзоланди.
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, хитойлик инвестор Ши Кай Лонг ҳамда маҳаллий ҳамкор Гулбаҳор Абдуллаева томонидан имзоланган инвестицион келишувга асосан, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳисобидан барпо этиладиган янги корхонанинг ишга тушиши 2021 йилнинг июнь ойига мўлжалланган.

180 янги иш ўрни яратиши кўзда тутилган корхонанинг тўла қувватда ишга тушиши Фарғона водийси бозорининг юқори сифатли маҳсулотга бўлган талабини тўла қондиради ҳамда йиллик ҳажми 50 миллион долларгача бўлган бўлган импортнинг ўрнини тўлдиради.
Мавзуга оид
08:41 / 23.06.2026
Шавкат Мирзиёев бугун Наманган вилоятида бўлади
17:30 / 19.06.2026
Наманганда ИИБ терговчиси номусга тегиш жиноятини “ёпиб” юборгани учун 3 йилга озодликдан маҳрум қилинди
09:00 / 18.06.2026
Наманганда йирик миқдордаги гиёҳвандлик воситаси қўлга олинди
11:55 / 12.06.2026