Жамият | 13:19 / 29.12.2019
7367
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистонда ФҲДЁ шаклларини тўлдириш қоидаларига ўзгартириш киритилди
«Фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларининг шакллари ва уларни тўлдириш бўйича қоидаларни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида»ги буйруқ Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали маълум қилди.
Киритилган ўзгартиришларга кўра, 2020 йил 1 январдан туғилганлик, никоҳ тузилганлиги ва никоҳдан ажралганлик, ўлим ҳақидаги далолатнома ёзувлари 12 катакли махсус код билан рақамланади.
Бунда:
- 1-рақам далолатнома ёзуви тури;
- 2–5-рақамлар ФҲДЁ органи коди;
- 6-7-рақамлар далолатнома ёзуви қайд этилган йил;
- 8–12-рақамлар далолатнома ёзувининг тартиб рақамини билдиради.
12 катакли махсус код билан рақамланиш «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизими орқали маълумот алмашинувини осонлаштиради.
Мавзуга оид
07:30 / 15.03.2024
Ўзбекистонда икки ойда қанча никоҳ қайд этилгани айтилди
18:21 / 05.01.2024
Ўзбекистонда 2023 йили энг кўп қўйилган исмлар маълум қилинди
18:37 / 23.10.2023
Никоҳ, оила ва фуқаролик ҳолати далолатномасини қайд этиш соҳасидаги ҳужжатлар тизимлаштирилади
08:23 / 10.07.2023