Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин тергов изоляторларида ҳомиладорлар учун алоҳида камералар ажратиш тўғрисидаги қонунни имзолади
Россия президенти Владимир Путин тергов изоляторларида ҳомиладорлар ва вояга етмаган фарзанди бўлган аёллар учун алоҳида камералар ажратиш тўғрисидаги федерал қонуни имзолади.
Қонунда белгиланишича, камерада она уч ёшгача бўлган фарзанди билан бўлса, ҳар бир фарзанд учун тўрт квадрат метрдан кам бўлмаган жой ажратилади.
Шунингдек, ҳомиладор ва фарзандли аёллар бошқа аёллардан алоҳида сақланиши кўзда тутилган.
Қонун муаллифларининг қайд этишича, гумонланувчи ҳамда айбланувчи ҳомиладор аёллар ва фарзандли оналар учун сақлаш шароитларининг яхшиланиши, бошқалардан алоҳида сақланиши уларнинг тузалиш йўлига ўтишига ёрдам беради.
Мавзуга оид
09:59
Путин Украина ҳужумларининг муваффақиятини пасайтириб кўрсатдими?
05:49
Путин Трампни мустақиллик билан табриклаб, Россияга таклиф этди
10:35 / 04.07.2026
Россияда сафарбар этилганлар учун тиббий кўрик тартиби ўзгариши мумкин
09:50 / 04.07.2026