Эрон Ҳурмўз бўғозида Малайзияга тегишли танкерни қўлга олди
Эроннинг Ислом инқилоби соқчилари корпуси денгиз бўлинмалари Ҳурмўз бўғозидаги Абу-Мусо ороли яқинида Малайзияга қарашли танкерни ушлади. Бу ҳақда IRNA ахборот агентлиги хабар берди.
Таъкидланишича, кема ноқонуний ёнилғи ташишда гумон қилинмоқда.
Ислом инқилоби соқчилари корпусида маълум қилинишича, кема бортидаги 16 денгизчи ушланган ва 1,312 млн литр ёнилғи мусодара қилинган.
Корпус қўмондонларидан бири генерал Али Узмаийнинг таъкидлашича, ушбу танкер Эрон томонидан ушланган 6-танкер бўлди.
Июлда корпус кучлари Эрон сув ҳудудида Британиянинг Stena Impero танкерини қўлга олганди. Кейинроқ танкер қўйиб юборилган.
Ҳурмўз бўғозидаги бундай воқеалардан кейин АҚШ Эрон ва Яман яқинидаги сувларни патруллаш учун халқаро коалиция ташкил этишини маълум қилганди.
Мавзуга оид
14:15 / 06.11.2024
Эрон: Агар Исроил сулҳга рози бўлса, Теҳроннинг жавоби ўзгариши мумкин
19:40 / 05.11.2024
Эрон иккита сунъий йўлдошини орбитага чиқарди
08:50 / 05.11.2024
WSJ: Эрон армия иштирокида Исроилга «кучли» ҳужум тайёрламоқда
21:37 / 31.10.2024