Калитнинг ўт олдириш жойида қолдирилиши яна бир автомашина олиб қочилишига сабаб бўлди
2019 йил 22 декабрь куни тахминан соат 02:55ларда 35 ёшли Ш.Ҳ. Жиззах шаҳри бўйича ИИО ФМБга ариза билан мурожаат қилган, деб хабар бермоқда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.
У шу куни соат 23:00ларда ўзининг “Ласетти” русумли автомашинасини яшаш уйи олдида калити ўт олдириш жойига тиқилган ҳолатда қолдирганлигини, тахминан соат 02:50ларда шовқин овозини эшитиб ташқарига чиқиб қараган вақтида, номаълум шахс автомашина эшик ойнасини синдириб, ичида қолдирган калит билан автомашинани ўт олдириб, номаълум томонга ҳайдаб кетганини кўрганлигини маълум қилиб, автомашина топишда ва ушбу шахсни аниқлаб, унга нисбатан чора кўришни сўраган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиззах шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тергов-тезкор тадбирлари натижасида ушбу жиноятни 18 ёшли Х.Ж. ва 19 ёшли Б.Р. содир этганлиги аниқланиб, улардан автомашина калити ҳужжатлаштириб олинган. Х.Ж. ва Б.Р.га нисбатан ЖКнинг 267-моддаси 2-қисми “б” банди билан айблов эълон қилиниб, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Мавзуга оид
09:00 / 13.11.2024
1,1 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган цех аниқланди
09:25 / 06.11.2024
Жиззахда қарийб 800 млн сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган фуқаро аниқланди
08:30 / 28.10.2024
Жиззахда иккита юк машинаси тўқнашди
22:09 / 14.10.2024