ТИВ Санкт-Петербургдаги Мигрантларни вақтинча сақлаш марказидаги ўзбекистонликлар тўғрисида маълумот берди
30 декабрь куни Kun.uz сайтида Россиянинг Санкт-Петербург шаҳри Мигрантларни вақтинча сақлаш марказидаги ўзбекистонликлардан келиб тушган мурожаат эълон қилинганди.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг билдиришича, 30 декабрь куни мамлакатимизнинг Санкт-Петербург шаҳридаги (Россия) бош консулхонаси ва Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг ваколатхонаси ходимлари ушбу шаҳарнинг Красноселский туманида жойлашган Хорижлик фуқароларни вақтинча сақлаш марказига бордилар.
Олинган маълумотларга кўра, мазкур Марказда 161 нафар Ўзбекистон фуқароси сақланмоқда, улардан 53 нафари бир ойдан кўп вақт давомида авиачипта харид қилиниши ва уларни мамлакатдан чиқариб юборилиши учун суд қарорини ижрога ўтказилишини ёки қарор устидан қилинган шикоятни юқори турувчи суд томонидан кўриб чиқилишини кутмоқда.
“Бош консулхона вакиллари томонидан ҳамюртларимизга консультатив ёрдам кўрсатилди, вазият назоратга олинди. Яқин вақт ичида Санкт-Петербург шаҳар суди раҳбарияти билан ишчи учрашув ўтказиш режалаштирилган”, дейилади ТИВ матбуот хизмати хабарида.
Консуллик ҳуқуқий департаменти эслатиб ўтадики, Россиянинг Шимоли-ғарбий федерал округи (Архангелск, Калининград, Ленинград, Мурманск, Новгород, Псков, Вологда вилоятлари, Санкт-Петербург шаҳри, Карелия, Коми Республикалари, Ненец автоном округи) ҳудудида жойлашган фуқароларимиз зарур вазиятларда мамлакатимизнинг Санкт-Петербург шаҳридаги бош консулхонасига қуйидаги телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкин: +7-965-029-41-49.
Мавзуга оид
13:30 / 21.10.2024
Санкт-Петербургда УУА уриб туширилганидан кейин юзлаб уйлар «свет»сиз қолди
10:15 / 24.06.2024
Петербургда Пригожиннинг «троллар фабрикаси» собиқ раҳбари ушланди
13:13 / 28.05.2024
Янги Тошкентдаги кўчалардан бирига Санкт-Петербург номи берилади
07:52 / 18.05.2024