Ўзбекистон | 18:26 / 31.12.2019
9323
8 дақиқада ўқилади

Тошкент вилояти 2020 йил арафасида – марралар, натижалар ва мақсадлар ҳақида 5 факт

Тобора ўз якунига етиб бораётган 2019 йил Тошкент вилояти учун ниҳоятда омадли, баракали келди. Айниқса, Президент ташрифидан сўнг, ҳудуд барча соҳаларда жадаллик билан ривожлана бошланади. Олиб борилган саъй-ҳаракатларда халқ билан мулоқот ва ижтимоий ҳимоя йўналишидаги ишларга алоҳида устуворлик берилди.

Хўш, бир сўз билан айтганда, 2019 йилда вилоят ҳаётидаги энг муҳим воқеликлар қайси? Тошкент вилояти қандай натижалар, режа-мақсадлар билан 2020 йилга қадам қўймоқда? Қуйида шу ана шу ҳақдаги 5 та энг муҳим жиҳатни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Биринчи факт. Президент ташрифи Тошкент вилоятининг ижтимоий-маданий, иқтисодий-инвестициявий муҳитини тубдан ўзгартирди. Бу, айниқса, йўл қурилиши, ичимлик суви, уй-жой билан таъминлаш каби соҳалардаги натижаларда яққол намоён бўлади.

Йил давомида:

·6850 та уй-жой қурилди;

·1 минг 316,7 километр узунликдаги йўл қурилди;

·810 километр узунликдаги сув тармоқлари қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилди.

·182 та мактабгача таълим муассасаси фойдаланишга топширилди ва боғча ёшидаги болаларни таълимга қамраб олиш даражаси 80 фоиздан ортди;

· 84 та мактабда қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилди, қўшимча бинолар фойдаланишга топширилди;

· Соғлиқни сақлаш тизимидаги 80 та объект фойдаланишга топширилди;

Иккинчи факт. 2019 йил давомида 1 миллиард 500 миллион АҚШ доллари миқдоридаги тўғридан тўғри хорижий инвестиция ўзлаштирилди. Бу йўналишда жами 356 та ҳудудий лойиҳа амалга оширилди. Йил якунида энг замонавий “Амирсой” тоғ чанғи курорти иш бошлади.

Учинчи факт. Бўка тумани. Беш ташаббус апробацияси. Президент томонидан илгари сурилган беш ташаббуснинг ижро жараёнига барча вазирлик ва идоралар бевосита бириктирилди. Бўка улкан қурилиш майдонига айланди.

· Мазкур ишлар доирасида туманда ёпиқ амфитеатр, болалар ўйингоҳи, ўндан зиёд спорт турлари бўйича шуғулланишга мўлжалланган универсал майдонлар, велосипед, самокат, скейтборд ва роликлар ижараси учун дўкон, юқори тезликдаги интернетга уланган Wi-Fi ва китоб жавонларига эга Book-kafe, кутубхона, кибер спорт учун аренани ўз ичига олган “Маънавият ва маърифат экопарки"  ишга туширилди;

· “Бўстон” маҳалла фуқаролар йиғини беш ташаббусни ижросини ўз ичига олган асосий жой бўлди. Бу ерда спорт, таълим, маданият, компьютер саводхонлиги комплекс ривожлантирилди. Хотин-қизлар бандлиги таъминланди. Соғлиқни сақлаш, мактабгача таълим муассасаси фойдаланишга топширилди. “Халқ кутубхонаси” қурилди. “Ёшлар боғи” ташкил этилди. 1978 йилда қурилган, қаровсиз ҳолатга келиб қолган маданият уйи мукаммал таъмирланди ва жиҳозланди. “Бўстон” жоме масжиди мукаммал қайта таъмирланди;

·Туман марказидаги “Рақамли технологиялар ўқув маркази” ташкил этилди. Тумандаги умумтаълим мактабларини информацион технологиялар йўналишида 762 та тўгарак ташкил этилди – 23 мингдан зиёд ўқувчи бугун АКТ бўйича таълим олмоқда. Тумандаги жами 73 та ижтимоий объектга 593 километр узунликдаги оптик толали алоқа линияларини қурилди. 

Тўртинчи факт. Қишлоқ хўжалигида рекордлар йили бўлди.

Вилоят деҳқон ва фермерларининг, турли қийинчиликларга қарамасдан, жорий йилда 589 минг тоннадан зиёд ғалла, 221 минг тонна пахта, 1 миллион 200 минг тоннадан зиёд сабзавот ва полиз, 385 минг тонна картошка ҳамда 150 минг тонна боғдорчилик маҳсулотлари етиштирилди. Айниқса, 13 йилдан бери давлатга пахта сотиш режасини бажара олмай келаётган Тошкент вилояти бу йил вазифани шараф билан уддалади. Бунда ҳудудда Президент топшириғи билан агрокластер тизими йўлга қўйилгани ҳал қилувчи роль ўйнади.

Бешинчи факт. 2019 йилда Тошкент вилоятига 900 минг нафар хорижий сайёҳ ташриф буюрган. Ички туризм йўналиши бўйича ташриф буюрган миқдори 3 миллион нафардан ортди. Ўз навбатида, вилоятда туризм инфратузилмасини яхшилаш бўйича тизимли ишлар изчил амалга оширилмоқда. Айни пайтда ҳудудда 46 та туроператор, 86 та меҳмонхона ишлаб турибди.

Тошкент вилоятида йил якунларини сарҳисоб қилар эканмиз, алоҳида эътиборга молик яна бир қанча воқеликларни миннатдорлик ҳисси билан эслаймиз. Хусусан, мамлакат раҳбари вилоят мутасаддилари олдига қўйган вазифаларни бекаму кўст адо этиш учун республикамизнинг олтита катта раҳбари ҳудудларга бириктирилди. Энг муҳими, ана ўша шиддатли жараёни Тошкент вилоятидаги барча корхона ва ташкилотларнинг раҳбар кадрлари, ҳокимларимиз учун ибрат мактаби, синов майдони бўлди.

Биз яхши тушунамизки, барча соҳаларда юксак марраларга эришиш, вазифаларни бекаму кўст бажариш осон. Лекин, олдимизда турган энг муҳим вазифа нима экани ҳақида гап кетса, шак-шубҳасиз, одамларимизда пайдо бўлган кўтаринки кайфиятни, ислоҳотларга дахлдорлик ҳиссини янада юксалтириш, деб жавоб бериш мумкин. Айтайлик, “Нурафшон сити”ни қуриш осон, Нурафшон руҳи, кайфиятини яратиш қийин. Тошкент вилояти мутасаддиларининг шу пайтгача бажарган ишлари, бундан кейинги барча саъй-ҳаракатларнинг пировардида ана ўша маслак ётади.

Куни кеча Тошкент вилояти ҳокимлиги томонидан фаоллар иштирокида йил якунига бағишланган байрам тадбири ўтказилди. Тошкент туманидаги «Зуҳринисо» тўйхонасида ўтказилган маросимда йил давомида ўз фаоллиги билан ажралиб турган раҳбарлар, фан, таълим, маданият ва спорт соҳаси вакиллари вилоят ҳокимлиги томонидан тақдирланди.

Йилнинг энг яхши қурувчиси – “Қўҳинур Мадад қурилиш масъулияти чекланган жамияти Одилжон Абдулазизов;

Йилнинг энг яхши спортчилари – Дилноза Раҳматова (байдарка ва каноэ), Элмурат Тасмуродов (юнон-рум кураши), Мурод Холмуродов (велоспорт), Мадияр Сайдраҳимов (Бокс), Светлана Осипова (Таэквондо), Азизбек Исломбеков (Каратэ), Сардор Одилов (универсал жанг);

Энг яхши мактаб директорлари – Ларина Элеонора (Чирчиқ шаҳри, 9 мактаб), Раҳмонберди Суяров (Паркент тумани, 23 мактаб), Ҳусан Бойназаров (Олмалиқ шаҳри, 5 мактаб), Ленура Байдуллаева (Олмалиқ шаҳри, 16 мактаб), Гулнора Шерматова (Ангрен шаҳри) 12 мактаб;

Энг фаол мактабгача таълим ташкилоти мудиралари – Дилфуза Сулаймонова (Оққўрғон тумани, 17 мактабгача таълим маскани), Шоира Назарова (Чиноз тумани, 36 мактабгача таълим маскани), Дилбар Қурбонова (Бекобод тумани, 29 мактабгача таълим маскани), Венера Турсунқулова (Қуйи Чирчиқ тумани, 7 мактабгача таълим маскани), Фотима Охунова (Янгийўл тумани 1 мактабгача таълим маскани);

Йилнинг энг яхши соғлиқни сақлаш соҳаси ходими – Холида Шоносирова (Вилоят ихтисослаштирилган соматика шифохонаси шифокори);

Энг яхши ёш ижодкорлар – Фазилатхон Ёқубова (Бўка тумани), Ирода Раҳмоналиева (Чиноз тумани);

Тошкент вилоятини республика ОАВларида энг фаол ёритган журналист – Қутфулло Абдухолиқов (Ўзбекистон24);

Тошкент вилояти миқёсида энг яхши ахборот хизмати раҳбари – Бобур Тўлаганов (Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси ахборот хизмати);

Энг фаол журналист – Абдулла Маъдиев (“Оққўрғон овози” газетасининг бош муҳаррири);

Тошкент вилоятидаги энг яхши блогер – Дилфуза Рўзиева (@olmaliqhayoti телеграм канали маъмури)

Шунингдек, йил давомида ўз фаоллиги билан ажралиб турган, меҳнатни ташкил этишда алоҳида жонбозлик кўрсатган сектор раҳбарлари, шаҳар ва туманлар ҳокимлари ҳам эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид