Жаҳон | 21:42 / 01.01.2020
17222
1 дақиқада ўқилади

Ҳонгконгдаги намойишда миллиондан кўпроқ одам иштирок этди 

Фото: EPA/ТАСС

Ҳонгконгда 1 январда ўтган Янги йил бирдамлик маршида 1,03 млндан кўпроқ одам иштирок этди. Бу ҳақда South China Morning Post нашри хабар берди. 

Намойиш вақтида 400 дан кўпроқ қоидабузар ушланган. Акция полиция талабига кўра муддатдан олдин якунланган.

Намойишчилар аввалги намойишлар иштирокчиларининг ҳибсга олиниши ва полиция хатти-ҳаракатларининг тергов қилиниши, барча ҳибсга олинганларнинг афв этилиши ҳамда умумий сайлов ҳуқуқи киритилишини талаб қилишган. 

Намойиш ташкилотчиларининг баҳолашича, жорий марш иштирокчилари сони бўйича энг йирикларидан бири бўлган.  

Полиция баъзи намойишчиларнинг кўпорувчи ҳаракатлари туфайли намойишни муддатдан аввал якунлашни талаб қилган. 

1 январга ўтар кечаси Ҳонгконгда намойишчилар ва полиция ўртасида тўқнашувлар юз берган. Полиция тартибсизликлар иштирокчиларига қарши сувпуркагич ва кўзни ёшлатувчи газ қўллаган. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид