Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп Эрон билан уруш қилмоқчимаслигини айтди
Фото: REUTERS/Tom Brenner
АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон билан қуролли низога киришишни истамаслигини айтди.
"Буни истайманми? Йўқ. Мен тинчлик бўлишини истайман. Мен тинчликни севаман. Эрон ҳамма нарсадан ҳам кўпроқ тинчлик сари интилиши керак. Тўқнашув бўлади деб ўйламайман. Бу Эрон учун яхши ғоя эмас деб ўйлайман. Эрон буни истайди деб ўйламайман", - деди у журналистлар билан учрашувда.
31 декабрь куни Бағдоддаги АҚШ элчихонаси биноси яқинида юзлаб намойишчилар Американинг Ироқдаги дипломатик миссияси ёпилишини ва мамлакатдан АҚШ қўшинлари олиб чиқиб кетилишини талаб қилишди.
Дональд Трамп ушбу тартибсизликлар ортида Эрон тургани ҳақида баёнот берди.
Кейинроқ эса ироқликларни Эронга қарши қўзғалишга чақирди.
Мавзуга оид
11:29 / 08.05.2026
АҚШ ва Эрон ўртасида зарбалар алмашинуви рўй берди
23:45 / 06.05.2026
Эрон яна БААга ракета отди: Теҳрон Трампни менсимаяптими?
21:16 / 06.05.2026
АҚШ ва Эрон можарони тўхтатиш бўйича меморандум имзолашга яқин — ОАВ
09:52 / 06.05.2026