Ўзбекистон | 09:10 / 02.01.2020
10437
2 дақиқада ўқилади

Давлат идораларига тегишли бўлган 33та бино ва иншоот МТВга ўтказилади

Фото: Мактабгача таълим вазирлиги

Давлат идораларига тегишли бўлган мактабгача таълим ташкилотлари Мактабгача таълим вазирлигига ўтказилади.

Муҳокама учун эълон қилинган ҳужжат лойиҳасига кўра, Мактабгача таълим вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликларининг, шунингдек манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг Мактабгача таълим вазирлигига тезкор бошқарув ҳуқуқи асосида бепул ўтказиш тўғрисидаги қуйидаги таклифларига:

муқаддам мактабгача таълим ташкилотларининг намунавий лойиҳалари бўйича қурилган бўлиб, бугунги кунга қадар давлат идораларига тегишли бино иншоотларни 1-иловага мувофиқ;

бўш турган давлат мулки объектларини ва ер участкаларни 2-иловага мувофиқ розилик берилиши мумкин.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Мактабгача таълим вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда 2022 йил 1 январгача:

кўрсатилган бино иншоотларда давлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини ташкил қилиш учун зарур чораларни кўради;

кўрсатилган бино иншоотлар ва ер участкаларида давлат мактабгача таълим ташкилотлари ёки давлат-хусусий шерикчилиги шартлари асосида нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ташкил этиш тўғрисида таклифлар ишлаб чиқади.

Молия вазирлиги белгиланган бино иншоотларда ташкил этиладиган давлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини молиялаштириш чораларини кўради.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда 2020 йил 1 июлгача бўлган муддатда белгиланган бино иншоотларда жойлашган идоралар улар юқори турувчи ташкилотларининг ҳамда тегишли ҳокимликларнинг бошқа бўш турган бино иншоотларига жойлаштирилишини таъминлайди.

Мактабгача таълим вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, шунингдек манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда белгиланган бино иншоотларни ўрнатилган тартибда топшириш ва қабул қилишни таъминлайди.

Муқаддам мактабгача таълим ташкилотларининг намунавий лойиҳалари бўйича қурилган бўлиб,

 бугунги кунга қадар давлат идораларига тегишли бино иншоотлар

РЎЙХАТИ

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид