Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мактабгача таълимда ишловчи педагоглар учун дуал таълим йўлга қўйилади
2026-2027 ўқув йилидан бошлаб мактабгача таълим тизимида фаолият юритаётган ўрта махсус маълумотли педагог кадрлар учун дуал таълим шаклида бакалаврлар тайёрлашни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарор лойиҳасида сўз боради.
Лойиҳага кўра, давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида ишлаётган педагоглар тўлов-шартнома асосида ўқиш имкониятига эга бўлади. Дуал таълим шаклида таълим олувчилар ҳафтанинг бир куни педагогика олий таълим ташкилотида, беш куни эса мактабгача таълим муассасасида фаолият олиб боради.
Шунингдек, мактабгача таълим йўналиши бўйича дуал таълим шаклида бакалаврлар тайёрлаш йўлга қўйилиши режалаштирилган педагогика олий таълим ташкилотлари рўйхати ҳам эълон қилинди.
Мазкур йўналишга ҳужжат топширувчи абитуриентлар ҳар йили 5 июндан 25 июнгача бир босқичда рўйхатдан ўтказилади. Рўйхатдан ўтиш жараёнида улар таълим йўналиши, таълим тили ва тест топшириш ҳудудини танлайди.
Мавзуга оид
19:24 / 07.04.2026
Тошкент вилоятида болани ухламагани учун ҳақоратлаб, урган тарбиячи ишдан бўшатилди
15:59 / 14.03.2026
“Мансабдор шахсларнинг педагоглар касбий фаолиятига аралашишини қаттиқ қоралаймиз” – вазирлик
08:25 / 26.02.2026
Жиззахда таълим тизими раҳбари пора билан қўлга тушди
10:11 / 06.02.2026