Тайванда бош штаб бошлиғи ва яна 7 киши авиаҳалокат қурбони бўлди
Тайван шимолида UH-60 Black Hawk ҳарбий вертолёти авариявий қўнишни амалга ошириши оқибатида 8 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда South China Morning Post нашри хабар берди.
Вертолётда ҳаммаси бўлиб 13 киши, жумладан экипажнинг 3 нафар аъзоси ва ҳарбий янгиликлар агентлиги мухбири бўлган. Таъкидланишича, ҳалок бўлганлар орасида Тайван бош штаби бошлиғи Шэнь Имин, икки генерал, бир подполковник, бир капитан, икки нафар катта сержант ва бир майор бор. 5 киши тирик топилган.
Вертолёт Сушань аэропортидан соат 7:47да ҳавога кўтарилиб, Илань шаҳрига учаётган бўлган. Taiwan News нашрининг ёзишича, соат 8 атрофида бошқарув маркази номаълум сабабларга кўра вертолёт билан алоқани йўқотган ва у тоғли ҳудудда кескин қўнишни амалга оширган. Шундан кейин воқеа жойига иккита Black Hawk вертолёти ва 80 нафар ҳарбий жўнатилган.
Мавзуга оид
13:50 / 04.11.2024
Тайван РФга дастгоҳлар етказиб бериш тўлиқ тўхтатилганини маълум қилди
13:10 / 04.11.2024
Тайбэй: Тайванлик иккинчи кўнгилли Украина учун жангларда ҳалок бўлди
23:36 / 31.10.2024
Тайванга «Конг-рей» супертўфони ёпирилди
00:03 / 27.10.2024