Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада носоз аттракцион бир аёл ўлимига сабаб бўлди
Фарғонадаги Ал-Фарғоний номидаги боғда 2 январда Booster max аттракционида бахтсиз ҳодиса юз берди.
Аттракционнинг ишлаши вақтида унинг баъзи болтлари буралиб кетиши оқибатида маҳкамлаш деталларидан бири чиқиб кетган. Детал аттракционда учаётган, Тошлоқ туманида яшовчи 32 ёшли Наргиза Ю. исмли аёлнинг бошига урилиши оқибатида у тан жароҳати олган.
Аёл шифохонага етказилган, бироқ шифокорларнинг уринишларига қарамай вафот этган. Бу ҳақда Бош прокуратурада маълум қилинди.
Ўтказилган тиббий экспертиза маълумотларига кўра, аёл бахтсиз ҳодиса вақтида бошидан ўлимга олиб келувчи оғир жароҳат олган.
Ушбу ҳодиса юзасидан Фарғона прокуратураси дастлабки тергов ишларини олиб бормоқда. Таъкидланишича, аттракцион боғда 2019 йил декабрда ўрнатилган бўлган.
Мавзуга оид
22:48 / 28.06.2026
Тошкентда “свет” ўчиши оқибатида аттракционда қолиб кетган одамлар тушириб олинди
18:11 / 28.06.2026
Бойсундаги дор йўли аттракционида носозлик рўй берди
18:20 / 23.06.2026
Қирғизистон ва Ўзбекистон қишлоқларини алмашди
08:45 / 23.06.2026